RU

Последние новости

16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  0 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  1 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  5 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  4 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  2 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  24 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  20 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0

Урганч шаҳар ҳокими кубоги соҳиби аниқланди Новости

Урганч шаҳар ҳокими кубоги соҳиби аниқланди

Хоразм вилояти марказида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб мини футбол бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Урганч шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси уюштирилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Урганч шаҳар ташкилоти, Урганч шаҳар халқ таълими  муассасалари  фаолиятини методик таъминлаш ва  ташкил этиш бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Урганч  шаҳар кенгаши ва Футбол федерацияси Урганч шаҳар бўлими  ҳамкорлигида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида ўтказилган мазкур мусобақада 30 та мактаб жамоаси иштирок этди.

Ҳал қилувчи учрашувда Урганч шаҳрининг  5-сонли ва 7-сонли умумтаълим мактаблари жамоалари ўзаро баҳс юритди. Ушбу ўйинда Зоҳиджон Иброҳимов устозлик қилаётган 5-сон мактабнинг ёш “чарм тўп” усталари рақибидан анча маҳоратли эканлигини исботлади. Улар рақиб  жамоасини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Урганч шаҳар ҳокими кубогини қаторасига бешинчи марта қўлга киритишди. Натижада, 7-сонли мактаб жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллади. Урганч туманининг 2-сонли ва 12 - сонли мактаб футболчилари учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Мусобақанинг “энг яхши”лари номига Жасур Саъдуллаев(дарвозабон, Урганч тумани 2-сон мактаб), Сирож Тожиев(ҳимоячи, Урганч тумани 12-сон мактаб), Ҳабибулла Матёқубов(ҳужумчи, Урганч шаҳри, 5-сон мактаб) ва Зоҳиджон Иброҳимов(мураббий, Урганч шаҳри, 5-сон мактаб)лар сазовор бўлди.

Якунда ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда номинациялар бўйича “Энг яхши”лар ташкилотчилар томонидан тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
   

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика