Уолкотт: "Грилишнинг истеъдоди мураббий томонидан ўлдирилди"
19 янв 2025 13:24
Новости
Уолкотт: "Грилишнинг истеъдоди мураббий томонидан ўлдирилди"
"Арсенал" собиқ футболчиси Тео Уолкотт "Манчестер Сити" вингери Жек Грилишнинг ўйинларидаги пасайиш ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Грилишда мен ақл бовар қилмайдиган истеъдодли ўйинчини кўрганман, уни мураббий бутунлай ўлдирди! Унинг кучли томонлари йўқолиб қолди. Жек Грилишга хос бўлган жиҳатлар машғулотлар орқали йўқ қилинди. Охирги марта қачон у тўпни эгаллаб, мустақил нимадир қилгани ва одамларни ўриндиқларидан туришга мажбур қилганини кўрдингиз? Бугунги кунда мен ўриндиқларидан сапчиб тураётган [Грилишнинг ўйини туфайли] мухлисларни кўрмаяпман", – деди Уолкотт.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди
Комментарии