RU

Последние новости

20:17"Кристал Пэлас" — "Астон Вилла". Англия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  0 20:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Андижон" (матнли трансляция)  1 20:08Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Турғунбоев захирада қолдирилди  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  11 19:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" (матнли трансляция)  4 19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  1 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  7

Унга "Навбаҳор" ва "Турон"дан таклиф бўлганмиди? Иккинчи даврада қандай "Қизилқум"ни кўрамиз? - Элгужа Григалашвили билан интервью Новости

Унга "Навбаҳор" ва "Турон"дан таклиф бўлганмиди? Иккинчи даврада қандай "Қизилқум"ни кўрамиз? - Элгужа Григалашвили билан интервью

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси жорий йилги Суперлиганинг биринчи даврасини кўтаринки руҳда ўтказди.

Айни пайтда иккинчи даврага тайёргарликни давом эттираётган Ҳамиджон Актамов шогирдлари кеча Тошкентда "Локомотив" билан назорат учрашувини ўтказди. 

Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 49-дақиқада Жавохир Алижоновнинг зарбаси кичик рикошет ҳосил қилиб, "Қизилқум" дарвозасидан ўрин олган бўлса, Ислом Кенжабоевнинг голидан кейин бош ҳакам учрашувни якунлаб берди. Биз ушбу баҳсдан сўнг жамоанинг грузиялик футболчиси Элгужа Григалашвилига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Қизилқум"нинг биринчи даврадаги иштироки ҳақида фикрларингиз қандай? Жамоанинг яширин имкониятлари юзага чиқдими ёки футболчиларнинг даражаси?

- Жамоамизда тажрибали ва маҳоратли футболчилар йиғилгани натижаларимизда асосий ролни ўйнамоқда. Шундай экан натижа ўз-ўзидан келаётгани йўқ. Ҳар қандай натижанинг ортида катта меҳнат ётади. Кимнинг қандай фикрлаши ўзига боғлиқ. Шуниси аниқки, ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмаяпти. 

- Айрим учрашувларда жамоа чиройли ўйин кўрсатмаётган бўлса ҳам, муҳими натижага эришмоқда...

- Бу борада аниқ жавоб бера олмайман. Биз майдонда футбол ўйнамоқдамиз, регби эмас. Футбол контаклардан иборат ўйин ҳисобланади. Футболда натижа ёдда қолади. Лекин стадионга келган мухлисларга чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

- Давралар оралиғида сизга "Навбаҳор", "Турон" каби жамоалардан қизиқишлар бўлгани ҳақида эшитдик...

- Билмадим. Лекин бу борадаги хабарлар ўзимнинг ҳам қулоғимга чалинди. 

- Шахсан ўзингизга юқоридаги клублардан аниқ таклиф келиб тушдими? Келгусида қандай қарор қабул қилмоқчисиз?

- Йўқ, ҳеч қандай таклифлар бўлмади. 

- Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кетмоқда? Мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам "Қизилқум"дан кутилмаган совғаларни кўрамизми?

- Тайёргарлик одатдагидек кетмоқда. "Қизилқум" биринчи даврага қараганда янада қизиқарли жамоага айланади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика