RU

Последние новости

21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  17 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  167 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  28 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  22 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0

Унаи Эмери. Хайрлашув қучоғи Новости

Унаи Эмери. Хайрлашув қучоғи

Сеҳргар ёхуд мафтункор. Қизил улоқли қоп-қора пиджак кийган Унаи Эмери юриш-туришларию, ҳаракатлари билан Испания примеросининг ўзига хос белгисига айланиб улгурганди.

Зеро, у мамлакатнинг қайси жамоасида ишламасин, албатта, муваффақиятга эришган. Бошқача ифода этсак, Эмери бошқарган ҳар бир жамоа янги даражага чиққан. Унинг қўл остида кучайган футболчилардан эса бир эмас, иккита бинойидек терма жамоа шакллантириш мумкин бемалол. Шундай изланувчан мураббийнинг Ла-лига билан хайрлашгани Испанияда ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Хусусан, AS нашри Эмерининг фаолият йўлини эслаб, уни алоҳида эътироф этди.

2004—2006 йил. «Лорка Депортиво». Эмери футболчилик фаолиятига айнан шу клубда нуқта қўйди ва дарҳол мураббийлик соҳасига қадам ташлади. Юқори натижалари: сегунда Б-2004|2005да «плей-офф» босқичи ғолиби; сегунда-2005|2006да 5-ўрин. Юлдуз шогирди: Марк Бертран (кейинчалик «Осасуна», «Леганес» ва «Сарагоса» клубларида ўйнади). Эътиборлиси, бу клуб 2002 йили тузилган ва мавсум-2012 арафасида қайта шакллантирилиб, «Лорка Депортиво» номини олди. Айни пайт эса терсер лигасида иштирок этяпти.


2006—2008 йиллар. «Альмерия». Эмери ўз фаолиятидаги иккинчи жамоага янги тўлқин олиб кирди. Яъни уни элит лигага олиб чиқди. Юқори натижалари: сегунда (мавсум-2006|2007)да 2-ўрин орқали примерога кўтарилиш; кучлилар қаторида 8-ўрин (мавсум-2007|2008). Юлдуз шогирдлари: Диего Алвес («Валенсия» ва Бразилия термаси), Пабло Пьятти («Валенсия» ва Аргентина термаси), Альваро Негредо («Севилья», «Манчестер Сити», «Валенсия», Қирол кубоги-2009|2010 соҳиби, Евро—2012 ғолиби, Англия чемпионати-2013|2014 ғолиби). Айтганча, Эмери кетганидан сўнг «Альмерия» секин-аста пастга шўнғиди: 11-ўрин, 13-ўрин, 20-ўрин. Тўғри, жамоа  мавсум-2012|2013да «плей-офф» орқали примерога қайтди, бироқ орадан 2 йил ўтиб, элитани яна тарк этди. Боз устига, аввалги мавсум сегундада ҳам зўрға «жон» сақлаб қолди.

2008—2012 йиллар. «Валенсия». Унаи Эмери «кўршапалаклар» билан мураббийликдаги биринчи салмоқли совринларини қўлга киритди. Юқори натижалари: примерода қаторасига 3 марта (2009|2010—2011|2012 йиллар мавсумида) 3-ўрин, «Барселона» ва «Реал»дан сўнг. Юлдуз шогирдлари: Давид Вилья (Испания термаси, «Барселона», «Атлетико», Европанинг икки карра чемпиони, жаҳон чемпиони, Испаниянинг уч карра чемпиони, ЧЛ-2010|2011 ғолиби, Қирол кубоги-2011|2012 соҳиби, ЖЧ-2010нинг энг яхши тўпурари, Испания термаси тарихидаги бош голеадор, 59та гол), Хорди Альба (Испания термаси, «Барселона», Евро—2012 ғолиби, Испаниянинг уч карра чемпиони, Қирол кубогининг икки карра соҳиби, ЧЛ-2014|2015 ғолиби), Жереми Матьё (Франция термаси, «Барселона», Испаниянинг икки карра чемпиони, Қирол кубогининг икки карра соҳиби, ЧЛ-2014|2015 ғолиби), Давид Сильва (Испания термаси, «Манчестер Сити», Европанинг икки карра чемпиони, жаҳон чемпиони, Англиянинг икки карра чемпиони, Англия кубоги-2010|2011 соҳиби), Хуан Мата (Испания термаси, «Челси», «Манчестер Юнайтед», жаҳон чемпиони, Евро—2012 ғолиби, ЧЛ-2011|2012 ғолиби, ЕЛ-2012|2013 ғолиби, Англия кубогининг икки карра соҳиби), Эвер Банега (Аргентина термаси, «Севилья», «Интер», Америка кубогининг икки карра вице-чемпиони, ЕЛнинг икки карра ғолиби), Одил Рами (Франция термаси, «Милан», «Севилья», ЕЛ-2015|2016 ғолиби). Шунингдек, Роберто Сольдадо, Ариц Адурис, Софьян Фегули, Дани Парехо ва бошқалар.

2012 йил. «Спартак». Тўлиқ омадсиз давр. Юқори натижаси: йўқ. Юлдуз шогирдлари: йўқ. «Бизга шунчаки, иштиёқ етишмади» — ўша жамоа сардори Дмитрий Комбаров ЧЛ доирасидаги муҳим учрашувда «Селтик»ка ютқазилган ўйин (2:3)дан сўнг шундай деганди ва бу Эмерининг Россияда футболчилар кўнглига йўл тополмаганидан далолат. Умуман, «Спартак»нинг кейинги тақдири ҳам барчага маълум: клуб Эмери билан хайрлашганидан буён ўша етишмаётган иштиёқни топганича йўқ. Мураббий эса атиги бир ойдан кўпроқ вақт ишсиз юрди ва яна ўзини намоён эта бошлади.



2013—2016. «Севилья». Ўртамиёна жамоани ярим-грандга айлантиришни ўз ичига олган ажойиб лойиҳа. Афсус, андалусияликлар янада юқорига кўтарилиш уддасидан чиқишмади ёки бу ҳаракатни давом эттиришни исташмади. Эҳтимол, клубнинг футболчи сотишга ҳаддан ортиқ мослашгани Эмерига қийинчиликлар туғдиргандир. Шу маънода тахмин қилиш мумкинки, мураббийнинг французлар («ПСЖ») чорловини қабул қилишига ҳам «Севилья» содиқ қолаётган тизим таъсир ўтказган. Нима бўлишидан қатъий назар, Унаини тушуниш керак: ахир у оддий ва абадий саволга жавоб излашга ҳақли - «Эмери шунчаки, яхши мураббийми ёки футбол оламида энг буюклар қаторига киришга қодир?» Ҳа, ЕЛда кетма-кет уч марта ғалабани тантана қилиш ажойиб, лекин ЧЛ аталмиш бош турнир ҳам бор-да. Бу мусобақада ғолиблик нашидасини суриш эса, «Севилья»дан чиққанлар орасида биргина собиқ сардор Иван Ракитичга насиб этди. Биласиз, хорват йигити «Барселона» либосида олий кубокни боши узра баланд кўтарди. Лекин футбол олами эндиликда Андалусия жамоаси бағрида, Эмери бошқарувида юксакликка талпинган Карлос Бакка, Кевин Гамейро, Витоло, Гжегож Криховяк, Висенте Иборра ва Серхио Рико каби йигитларни ҳам жуда яхши танийди. Бу рўйхатни бемалол яна давом эттириш мумкин. «Ҳар куни эрталаб «Севилья»га миннатдорчилик туйғусини ҳис этган ҳолда уйғонаман. Клуб билан босиб ўтган йўлимизни унутишим мумкин эмас. Ахир бу ерда 3,5 йил ишлаган бўлсам, ҳар мавсумнинг финиши, йўқ, ҳар бир лаҳза ажойиб ўтди. Биз биргаликда жуда қизиқарли лойиҳани амалга татбиқ этдик, мақсад сари тобора дадилроқ интилдик. Дейлик, «Писхуан»га Чемпионлар Лигаси гимнини қайтардик. Европа Лигасининг 3та кубоги эса барчасини яққол кўрсатиб турибди. Ишонинг, бундай алоқани узиш ғоят қийин ва аламли. Хуллас, клубдан ҳамма - футболчилар, раҳбарият, мухлислар, шунингдек, менинг ишимга бефарқ қарамаган четдаги кишиларга таъзим қилган ҳолда кетяпман. Миннатдорчиликни тўлиқ баён этишим учун ҳар қанча гапирсам оз. Ортда қолган вақт давомида биз билан бирга бўлган барча-барчани самимий қучоқлаб қоламан», — дея ёзди Унаи ўзининг видолашув мактубида. Шубҳа йўқки, у буларни қандайдир андазага қараб эмас, балки қалбан битган. Зеро, Унаи Эмерининг «Севилья»да доимо айнан шундай ҳиссиётлар оғушида иш олиб борганига шубҳа йўқ.

Sports.ru - Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика