Унаи Эмери: "Ремзи? Шахсий муаммолар жамоа ўйинларига таъсир этмаслиги керак"
28 окт 2018 01:23
Новости
Унаи Эмери: "Ремзи? Шахсий муаммолар жамоа ўйинларига таъсир этмаслиги керак"
"Арсенал" бош мураббийи Аарон Ремзи билан янги шартнома тузиш борасидаги фикрлари билан бўлишди.
"Мақсадим шуки, шахсий муаммолар жамоа ўйинларига таъсир этмаслиги керак. Мен ҳар бир "Арсенал" футболчисидан бор эътиборини клуб ўйинига қаратишни хоҳлайман. Ремзи янги шартларга рози бўлиши ёки клубни тарк этиши мумкин. Бироқ, мен учун муҳими, Аарон ўз ўйинини майдонда кўрсата олишидир", - дея Эмери сўзларини келтирди Sky Sports нашри.
Аввалроқ, Ремзи келаси йил ёзда "Манчестер Юнайтед" клубига эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкинлиги борасида маълумотлар берилганди.
Комментарии