Унаи Эмери отаси ва бобоси ўйнаган клубини сотиб олишга яқин
26 янв 2021 22:00
Новости
Унаи Эмери отаси ва бобоси ўйнаган клубини сотиб олишга яқин
“Вильярреал” устози Унаи Эмери 3-дивизион клуби акциядорига айланмоқчи.
У Ирун шаҳрининг “Реал Унион” клубини сотиб олади. 49 ёшли мутахассиснинг вакиллари шу масалада музокараларни бошлаган ва келишув февралда амалга ошиши кутилмоқда.
“Реал Унион” 1915 йил ташкил топган. Жамоа 1932 йил Примерадан тушиб кетган ва шундан буён юқори дивизионга кўтарилмаган.
Эмерини отаси Хуан ва бобоси Антонио дарвозабон сифатида “Реал Унион” шарафини ҳимоя этган. Қайд этиш жоиз, Антонио Эмери мазкур клуб афсонаси ҳисобланади ва у Примеранинг илк голини ўтказиб юборган дарвозабон ҳамдир.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии