Умтити янги ҳафтада сафга қайтади
13 окт 2019 09:44
Новости
Умтити янги ҳафтада сафга қайтади
“Барселона” ҳимоячиси Самюэль Умтити тўлиқ жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтиш арафасида.
Франциялик ҳимоячи барча футболчилар терма жамоа ихтиёридан клубга қайтганда “Барса” билан умумий машғулотларга киришади, дея хабар бермоқда Marca.
Кейинги ҳафтада каталонияликлар сафарда “Эйбар”га қарши майдонга чиқишади. Ҳимоячи заҳирадан майдонга тушиб, бир неча дақиқа ҳаракат қилиши мумкин.
“Барса” раҳбарияти Умтитини ноябрь ойининг ўрталарида асосий таркибга кириш учун курашга киришишига ишонмоқда.
Жорий мавсумда Самюэль ҳозирча бирорта ўйинда майдонга тушган йўқ.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии