Умтити Франциядан жамоа топди
01 июл 2022 00:40
Новости
"Барселона" клуби ҳимоячиси Самуэль Умтити тез орада жамоани тарк этиши кутилмоқда. Умтитига "Ренн" клуби қизиқиш билдирмоқда. Хабар қилинишича, француз клуби "Барселона" билан музокараларни бошлаб юборган.
Аввалроқ, "Барселона" футболчи ўзига янги клуб топиши учун Умтитига қўшимча бир ҳафта таътил таклиф қилгани хабар қилинганди.
28 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсумда Ла Лигада атиги 1 та ўйин ўтказди. Унинг "кўк-анорранглилар" билан битими 2026 йилнинг июнигача амал қилади.
Комментарии