RU

Последние новости

12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  0 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  0 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   9 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  0 10:52Рамос янги жамоасида қанча ойлик олиши маълум  1 10:19«Навбаҳор» футболчилари Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикр билдирди  2 09:45Клаудио Раньери кечаги учрашувда нега асосий таркибда ўзгаришлар қилганини тушунтириб берди  12 09:13Sofascore. Кечаги учрашувда «Ман Сити» ҳимоячилари неча баҳо олишди?  15 08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:13Расман. Маркус Рэшфорд МЮдан кетди  12 07:50«Андижон» сардори Ильдар Маматказин легионерга айланди  6 07:30Туркия. Иккита тўп фарқи билан ютқазаётган "Фенербахче" камбек амалга оширди  3 07:00АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити"ни тор-мор этди  73 06:50А Серия. "Рома" – "Наполи" 1:1, Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади  37

Уммондаги муваффақиятсизликнинг бош айбдори ким? (Сўровнома натижалари) Новости

Уммондаги муваффақиятсизликнинг бош айбдори ким? (Сўровнома натижалари)

Сайтимизга U-22 Осиё чемпионатидан сўнг “Уммондаги муваффақиятсизликнинг бош айбдори ким?” мавзусида сўровнома қўйгандик.
Бугун мазкур сўровнома натижаларини эълон қиламиз.

Маълумки, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги жамоа у ерда учта ўйин ўтказиб, бир ғалаба ва икки мағлубият қайд этган ҳолда ортга қайтиб келди. Ёшлар терма жамоамиз бу билан ҳатто гуруҳдан ҳам чиқа олмади. Ваҳоланки, биз улардан камида ярим финалга чиқишни кутгандик.

Сўровнома қўйилганидан бери шу кунгача жами 847 нафар киши иштирок этибди. Қуйида натижаларни келтириб ўтсак.

Сўровнома: Уммондаги муваффақиятсизликнинг бош айбдори ким?
Мураббийлар штаби – 308 овоз
Футболчилар – 81 овоз
Терма жамоалар маркази – 181 овоз
ЎФФ – 277 овоз

Кўриб турганингиздек, энг кўп овозни “Мураббийлар штаби” деган жавоб олган. Яъни, сўровномада иштирок этган 308 киши айнан шу вариантда тўхталган. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор, албатта. Ушбу жамоага янги бош мураббий этиб Шуҳрат Мақсудов тайинланди. Тан олайлик, Мақсудовда жамоани тайёрлаш учун етарлича фурсат бўлмади. Эҳтимол, шунинг учун ҳам мураббий натижа кўрсата олмаган бўлиши мумкин. Лекин бу вариант энг кўп овоз йиққанига қараганда, мухлислар Шуҳрат Мақсудовдан хафа бўлишган, чунки бу таркиб билан ҳеч бўлмаганда гуруҳдан чиқишимиз шарт эди.

Кейин 277 овоз тўплаган ҳолда ЎФФ варианти иккинчи ўринни эгаллади. Бунинг боиси шундаки, ЎФФ ҳам бош мураббийни танлашда, ҳам жамоага керакли шароитларни қилиб бермагани учун мухлисларнинг кўп қисми шу жавобда тўхталган. Аслини олганда Ўзбекистон футбол федерацияси бутун ўзбек футболини назорат қиладиган ташкилот ҳисобланади. Ҳар қандай ёшдаги терма жамоаларнинг фаолияти шу ташкилотга боғлиқ. Албатта, ЎФФ томонидан U-22 жамоамизга эътибор юқори бўлмаганидан кейин гуруҳдан чиқа олмаслик оддий ҳол саналади.

“Терма жамоалар маркази” деган жавоб эса 181 овоз билан учинчи бўлди. Марказни ташкил этишдан мақсад нима бўлгани барчамизга маълум. Лекин Марказнинг фаолияти бугунги кунда кўпчиликни қониқтирмаяпти. Буни Уммондаги қитъа биринчилигида иштирок этган ёшлар терма жамоасига керакли ўртоқлик ўйинлари ва пухта тайёргарлик режасини тузиб бермаганидан ҳам билсак бўлади.

Ва ниҳоят энг кам овозни “Футболчилар” варианти йиғибди. Футболчиларимизнинг ўйинини кўрдик, уларда иштиёқ бўлгани билан тайёргарлик суст олиб борилгани туфайли ўйлаган барча ишларини майдонда амалга ошира олишмади. Аслини олганда бу терма жамоанинг муваффақиятсизлигида кўп ҳам футболчиларни айбламаслик керак. Энг асосий айб барибир мураббийлар штаби, ЎФФ ва Терма жамоалар марказига бориб тақалаверади. Ўйинчиларимизнинг салоҳиятидан келиб чиқиб улар бундан ортиғига лойиқ эдилар дея оламиз. Ўқувчи билмаса айб аввало ўқитувчида бўлади деганларидек, футболда шундай бўлмоғи лозим. Мураббий ўргатмаганидан кейин футболчи ҳам ўз билганича тўп тепаверади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика