RU

Последние новости

17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  8 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3

Уммон U20 устози: "Бизнинг футболчиларга тажриба етишмаяпти" Новости

Уммон U20 устози: "Бизнинг футболчиларга тажриба етишмаяпти"

Уммон U20 терма жамоаси бош мураббийи Хуан Давид Мансилья Тожикистон U20 терма жамоасига қарши кечган учрашув (0:1) ҳақида фикрлари билан бўлшиди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз? 

- Биз курашларга бой ўйин ўтказдик, лекин ўзимиз истаган натижага эриша олмадик ва мағлуб бўлдик. Кўпгина вазиятлар яратдик, лекин уларни голга айлантиришда анча қийналдик ва шу сабаб мағлуб бўлдик. 

- Бугунги учрашувда футболчилар жисмоний томонлама оғир ўйин ўтказишди ва иккала жамоа ҳам етарлича голли вазиятлар яратди, лекин вазиятлардан унумли фойдалана олмадингизлар. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳа, ўйин кўп кучимизни олди ва бизга ҳалал берган яна бир жиҳат бу эътиборни жамлай олмаганимиз бўлди. Бизнинг футболчиларга тажриба етишмаяпти деб ўйлайман, сабаби ушбу турнир йигитлар учун биринчи йирик ҳалқаро мусобақа ва шу сабаб футболчилар бор салоҳиятини намойиш эта олишмаяпти. 

- U20 ёшлар терма жамоасидаги ўйинчилар яқин орада U23 терма жамоасига ўтишади ва ушбу таркибни келажаги нима бўлади? Сиз Уммон терма жамоасига янги услуб олиб қирдингиз ва футболчилар ушбу услубга кўникиб қолгандек. Сиз Уммонда ишлашда давом этасизми?  

- Ўйинчилар шу йўлда давом этиши керак, уларга тажриба етишмаяпти ҳолос, менинг келажагим ҳақида ҳали аниқ бир қарор йўқ, турнир ўтиб олсин кейин ўзгаришлар бўлиши мумкин, ушбу масалани Уммон футбол ассоциацияси ҳал қилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика