RU

Последние новости

14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  0 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  0 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  3 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  3 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  8 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13

Уммон U-20 бош мураббийи Хуан Давид Мансилла: "Машғулот майдонлари баҳона бўла олмайди" Новости

Уммон U-20 бош мураббийи Хуан Давид Мансилла: "Машғулот майдонлари баҳона бўла олмайди"

U-20 Осиё кубоги доирасидаги Жанубий Корея - Уммон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Уммон бош мураббийи Хуан Давид Мансилла иштирок этди.

- Уммон терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?
- Терма жамоамиз билан ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этдик ва мусобақага тайёрланиш учун етарлича имкониятимиз бўлди. Энди мусобақада ўзимизни кўрсатишимиз керак.

- Уммон терма жамоасининг ушбу турнирдаги мақсади қандай?

- Мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш ва эртага бўлиб ўтадиган учрашувда Жанубий Корея терма жамоаси билан рақобатлашиш, яхши ўйин намойиш этиш. Жанубий Корея терма жамоаси кучли рақиб, лекин биз уларга муаммолар туғдира оламиз деб умид қиламан.




- Тошкендаги об-ҳавога футболчиларингиз кўникиб олишдими?

- Тошкентдаги ҳаво бир оз салқинроқ, лекин бу футбол ўйнаш учун ажойиб об-ҳаво ва бу бизга ёрдам беради деб ўйлайман.

- Тошкентдаги машғулот учун яратилган шароитлар ҳақида гапирсангиз, об-ҳаво ва майдонларнинг ҳолатига қандай баҳо берасиз?

- Ҳозирги иссиқлик даражасига бизга қулай, майдонлар ва шароитларга келадиган бўлсак, майса идеал ҳолатда эмас, лекин ўйнаса бўлади ва бу ерга биз курашиш учун келганмиз, машғулот майдонлари эса баҳона бўла олмайди.

- Испанияда ишлагансиз, Европада ҳам шундай турнирлар кўпми? Бу турнирларнинг Жаҳон чемпионатига йўлланма беришдан ташқари, яна қандайдир фойдаси борми?

- Мен Испания футбол Федерациясида 9 йил ишлаганман. Кўп қобилиятли ўйинчилар шундай мусобақалар орқали кашф этилади, ушбу мусобақалар ёшлар учун жуда муҳим ва ушбу мусобақа орқали кўпгина футболчилар ўз салоҳиятини намойиш эта олади.

- Эртанги рақиб Жанубий Корея термаси ҳақидаги фикрларингиз?

- Биз ушбу таркиб билан 1 йилдан бери ишлаб келаяпмиз, Жанубий Корея кучли рақиб лекин уларга яхшигина муамммо туғдира оламиз деб ўйлайман. Биз рақиблар ҳақида етарлича маълумотга эгамиз ва уларга қарши яхши ўйин намойиш этамиз деб ўйлаяпман.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика