RU

Последние новости

16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  2 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  4 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  30 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2

Уммон мураббийи: «Ғалаба учун ҳаракат қиламиз» Новости

Уммон мураббийи: «Ғалаба учун ҳаракат қиламиз»

Айни пайтда Уммон терма жамоасини бошқараётган Пол Ле Гуэн бугун бўлиб ўтадиган Сурияга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини баён этди.
“Биз учун бу ўйин жуда муҳим, - дейди франциялик мутахассис. – Уммон баъзи сабабларга кўра 2011 йил Қатарда ўтказилган Осиё Кубогида иштирок эта олмаганди. Лекин бу сафар Австралияга боришни мақсад қилганмиз. Агар қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга киритсак, бу бутун Уммон халқи учун катта байрам бўлади. Биз ҳали гуруҳдан чиққанимиз йўқ. Шу боис байрам қилишга бироз эрта. Мен Сурия иштирокидаги охирги иккита учрашувини кўрдим ва рақиб менда илиқ таассурот қолдирди. Натижа қандай бўлишини башорат қила олмайман, лекин фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилишимиз бор гап”.

Ҳуссам Ал Сайед (Сурия термаси бош мураббийи):
“Ўйлайманки, учрашув нафақат биз учун, балки рақиб учун қийин ҳам қийин кечади. Уммон гуруҳ пешқадами, лекин бизда ҳам имконият бор. Менинг иш бошлаганимга энди икки ҳафтадан ошди, шунга қарамай, футболчилар билан тезда тил топишиб кета олдик деб ўйлайман. Биз учун биринчи ё иккинчи ўриннинг фарқи йўқ, муҳими, керакли очколарни жамғариб гуруҳдан чиқсак бўлгани”.

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги сиёсий нотинч вазият туфайли ўйин Гонконгда ўтказилади ва 15:30да бошланади.


Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика