RU

Последние новости

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  3 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  10 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  8 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  22 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

Умид Аҳмаджонов: "Тартиб-интизом ўрнатилмас экан, натижалар ҳам салбийлашиб бораверади" Новости

Умид Аҳмаджонов: "Тартиб-интизом ўрнатилмас экан, натижалар ҳам салбийлашиб бораверади"

Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан миллий чемпионатда иштирок этувчи клуб футболчиларидан ўзбек футболи тарихида биринчи марта тест-синовлари олинаётганидан хабарингиз бор.

Бу чора-тадбирлар Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш, терма жамоаларимиз учун муносиб номзодларни етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шу кунга қадар ЎФФ томонидан тасдиқланган режа асосида “Олмалиқ”, “Машъал”, “Навбаҳор”, “Қўқон-1912”, “Цементчи” клублари футболчилари нормативларни топширишди. Нормативлар 4та босқичдан иборат эканини аввал хабар қилгандик.

1. 30 метрга югуриш

2. Турган жойидан узунликка сакраш

3. 7х50 метрга югуриш

4. “Yo-Yo” тест

Хўш, миллий чемпионатимизда иштирок этувчи клублар футболчиларининг нормативлар топшириш бўйича натижалари қандай?

Эътиборингизга рақамларни келтириб ўтамиз. 30 метрга югуриш ва узунликка сакраш бўйича ҳозирча 5та клубнинг ҳеч қайси футболчиси белгиланган нормативлардан ўта олмаганини таъкидлаш зарур.

7х50 метрга югуриш ва “Yo-Yo” тест бўйича натижалар қуйидагича:

7х50 метрга югуриш

Клуб номи

Жами

қатнашганлар сони 

Норматив

топширганлар 

Норматив

топшира олмаганлар 

Фоиз

1

“Олмалиқ”

32

2

30

6%

2

“Машъал”

25

4

21

16%

3

“Қўқон-1912”

21

1

20

4%

4

“Навбаҳор”

15

3

12

20%

5

“Цементчи”

21

0

21

0%


"Yo-Yo" тест (Сигнал  бўйича фишкалар орасида 20 м масофага югуриш)


Клуб номи

Жами

қатнашганлар сони  

Норматив

топширганлар  

Норматив топшира олмаганлар

Фоиз  

1

“Олмалиқ”

29

5

24

17%

2

“Машъал”

22

2

20

9%

3

“Навбаҳор”

13

5

8

38%

4

“Қўқон-1912”

17

5

12

29%

5

“Цементчи”

21

2

19

9%


Нормативлар топшира олмаган футболчиларга миллий чемпионат бошлангунга қадар муҳлат берилади. Улар клуб бош мураббийи белгилаб берган дастур орқали ўз устиларида ишлашлари керак.

Суперлига бошланишидан аввал клуб футболчиларидан яна бир бор нормативлар қабул қилинади. Синовлардан ўта олмаган футболчилар чемпионатда иштирок эта олмайдилар.

Клублар футболчиларидан нормативларни қабул қилаётган педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бу ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Миллий чемпионатимиз футболчиларидан нормативлар қабул қилиш Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг талаби бўлиб, бундай нормативлар эндиликда ҳар доим футболчилардан қабул қилинади ва уларнинг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилади.

“Бундай нормативлар бутун дунёда топширилади. Масалан, “Yo yo тест” Европанинг кучли чемпионати футболчиларидан ҳам мавсум олдидан олинади ва уларнинг тезкорлиги, чидамлилиги синовдан ўтказиб турилади. Терма жамоамизнинг халқаро майдонлардаги  муваффақиятсиз ўйинларининг асл сабабини ҳам айнан мана шундан қидириш керак.

Масалан, Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида қатнашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ўйинларини таҳлил қиладиган бўлсак, учрашув охирларига келиб футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатлар пасайгани, тўпни олиб қўйиш, шерикларига ошириш, узун паслар бериш, ҳаводаги тўп учун кураш ва ҳоказоларда браклар кўпайганини кўриш мумкин.

Бизнинг футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли бўлмаганликлари туфайли 90 дақиқа давомида фаол ҳаракат қила олишмади. Натижада, ЖЧ йўлланмаси қўлдан бой берилди. Агар миллий чемпионатимизда иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши бўлса, бу ҳолат терма жамоаларимиз ўйинларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади”, - дейди Шамиль Исеев.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам нормативлар қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Бундай нормативлар бундан буёғига доимий равишда футболчилардан олинади. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳамиша назоратда бўлади. Тартиб-интизом ҳамиша биринчи ўринда бўлиши керак. Қаердаки, тартиб-интизом ўрнатилмас экан, ўша ерда натижалар ҳам салбийлашиб бораверади. Ўз устида ишламайдиган, тартиб-интизомга амал қилмайдиган футболчи ва мураббийлардан натижа кутиш ҳам мантиқан нотўғри. Бир сўз билан айтганда, тартиб-интизомга риоя қилмайдиганларга орамизда ўрин йўқ”, - дейди Умид Аҳмаджонов

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика