RU

Последние новости

10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  0 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  2 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  1 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  2 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  1 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  2 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  6 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  7 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  4

Умид Аҳмаджонов Швейцарияга жўнаб кетди Новости

Умид Аҳмаджонов Швейцарияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўзбек футболи бошқарувини қўлга олганидан сўнг ишни футбол оиласи билан яқиндан танишишдан бошлаган эди.

Бу борада Умид Маҳамаджонович FIFA Президенти Жанни Инфантинонинг таклифига кўра Цюрихга ташриф буюриб, FIFA структураси билан яқиндан танишган ва яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган эди. Бунинг самараси ўлароқ Ўзбекистон терма жамоаси кучли спарринг рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ташкил эта олди. Жумладан, бевосита Инфантинонинг ёрдами билан жаҳон чемпионати иштирокчилари Сенегал, Марокаш ва Уругвай терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказди.

Энди эса Умид Аҳмаджонов Швейцарияга Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бахнинг таклифига кўра йўл олмоқда. ХОҚ қароргоҳи жойлашган Лозаннада Умид Аҳмаджонов Томас Бах билан учрашув ўтказади, бутун дунё Олимпия оиласи ва Олимпия ҳаракати билан яқиндан танишади. Буэнос-Айрес ва Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ҳусусида фикр алмашади, қолаверса дунё спортида юз бераётган янгиликлардан бохабар бўлади ва албатта халқаро алоқаларни мустаҳкамллаш йўлида ўзига хос кўприк ўрнатади.

Албатта бу ҳамкорлик яқин вақт ичида ўз самарасини бериши аниқ. Ўзбекистон нуфузли халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Швейцарияга амалга оширилаётган ташриф ҳар томонлама унумли ва самарали бўлишини кутиб қоламиз.

МОҚ раҳбарининг Швейцарияга ташрифи, у ерда ўтказиладиган музокаралар натижаси билан Миллий олимпия қўмитасининг расмий сайти орқали хабардор бўлиб боришингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика