RU

Последние новости

15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  10 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   51 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон МТЖ аъзолари билан учрашди Новости

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон МТЖ аъзолари билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Уммонга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Умид Аҳмаджонов эртанги ўйин олдидан вакилларимизга омад тилаб, Ўзбекистонда барча терма жамоанинг ғалабаларини интиқлик билан кутаётганини ҳақида гапирди.
"Ўзбекистонда барча сизларга кўз тикиб турибди. Ҳар кунги машғулотларингиз, тайёргарлик жараёнларини кузатиб бормоқдамиз. Эртага чиройли ўйин намойиш қилиб, миллионлаб футбол мухлисларини, бутун ўзбек халқини хурсанд қилишингизни тилаб қоламиз. Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сизларга барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр. Бош мураббийнинг барча талабларини бажариб келяпмиз. Бундан бу ёғига ҳам бажаримиз. Ҳар бир ғалаба учун ЎФА томонидан мукофот пуллари ажратилади. Лекин бу асосийси эмас. Асосийси Ватан учун, ота-онангиз, яқинларингиз, халқингиз учун тўп суринг! Бутун фикру хаёлингиз фақат ғалабага қаратилсин. Чемпион бўлиш вақти келди. Насиб қилса, Осиё Кубогини ўзимиз билан Ўзбекистонга олиб бориб, мухлисларимизни, халқимизни, муҳтарам Президентимизни хурсанд қиламиз. Мана шу мақсад йўлида барчамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - дея ўз фикрларини якунлади Умид Аҳмаджонов.

Шундан сўнг сўз навбати миллий жамоа устози Эктор Куперга берилди: "Терма жамоа бир мақсад йўлида бирлашган. Ғалаба учун боримизни беришга тайёрмиз. Мукофот пуллари иккинчи даражали масала. Футболчилар терма жамоа таркибида биринчи навбатда Ватан учун тўп суришади. Умид қиламанки, барча ўйлаган мақсадларимизга биргаликда етамиз", - деди Купер.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов футболчилар номидан сўзга чиқиб, Осиё Кубогида Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.


Тадбир якунида Одил Аҳмедовга 2018 йилнинг энг яхши футболчиси учун аталган совринни топширилди.

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика