RU

Последние новости

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  4 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Умид Аҳмаджонов “Нефтчи ” - “Насаф” учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боради Новости

Умид Аҳмаджонов “Нефтчи ” - “Насаф” учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боради

Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг янги мавсуми бошланади. 1-турнинг иккита ўйини “Қизилқум” – “Локомотив” ва “Нефтчи” – “Насаф” учрашувлари бугун бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов  Суперлиганинг очилиш учрашувларидан бири бўлган “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионидан бевосита кузатиб боради.

Умид Аҳмаджонов Фарғонага ташрифи давомида вилоятда спорт соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Олимпия спорт турларини ривожлантириш борасида саъй-ҳаракатлар билан яқиндан танишади.

Шунингдек, бугунги кундан ўрин олган иккинчи учрашув “Қизилқум” – “Локомотив” ўйинини бевосита стадиондан томоша қилиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов Навоийга жўнаб кетди.

Ҳудудларда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, футбол клубларининг профессионаллигини ошириш ва футбол инфратузилмасини яхшилашда  вилоят раҳбарларининг ҳиссаси жуда катта. Шуни инобатга олган ҳолда, эндиликда вилоятларда бўлиб ўтадиган ҳар бир футбол учрашувларида вилоят футбол федерацияси президенти ҳисобланган вилоят ҳокими шахсан қатнашиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” – “Локомотив” соат 18:00да, “Нефтчи” – “Насаф” учрашуви эса соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика