RU

Последние новости

08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  1 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  2 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  3 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  20 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2

Умид Аҳмаджонов: "МТЖга келадиган мураббий ўз терма жамоаси билан ЖЧга йўл олган, катта тажрибага эга мураббий бўлади" Новости

Умид Аҳмаджонов: "МТЖга келадиган мураббий ўз терма жамоаси билан ЖЧга йўл олган, катта тажрибага эга мураббий бўлади"

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасига келадиган янги мураббий ҳақида гапириб ўтди.

Миллий терма жамоамиз – футболимиз юзи. Ушбу терма жамоанинг натижаларига қараб ўзбек футболига Халқаро футбол жамоатчилиги баҳо беради. Шу сабабли ҳам миллий терма жамоамизнинг кучайтириш, юқори савияга олиб чиқиш учун кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, терма жамоамизга муносиб спарринг рақиблар топиш, кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида ҳам музокаралар муваффақиятли якунланмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилнинг март ойида Жаҳон чемпионатига йўл олган Марокаш терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришди. Шунингдек, май ойида яна бир ЖЧ иштирокчиси Эронга қарши ўйин ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига тез орада хориждан кучли мураббий олиб келинади. Бу мураббий албатта ўз терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига йўл олган, катта тажрибага эга мураббий бўлади.

Ишончимиз, комилки, бу амалга оширилаётган ислоҳотлар тезда ўз самарасини бериб, ўзбек футболи яна юқори босқичга чиқади. Олимпия ва Миллий терма жамоаларимиз Токио ва Қатарда бўладиган Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларига йўлланмаларни қўлга киритиб, бутун ўзбек халқини хурсанд қилишади, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. 


ЎФФ музокара олиб бораётган мутахассислар аниқ: Билич, Маццари, Ван Марвейк...

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика