Умарали Раҳмоналиев: "Навбаҳор"га гол уришни мақсад қилгандим"
02 фев 2023 15:17
Новости
Умарали Раҳмоналиев: "Навбаҳор"га гол уришни мақсад қилгандим"
- Жуда қувноқ ўйин бўлди. "Навбаҳор" биз кутгандек ўйнади, бунга тайёр эдик. Албатта ҳисоб бунчалик йирик бўлишини кутмагандик, бироқ бундан хурсандмиз. Яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Бундан ташқари рақиб ҳам ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатди деб ўйламайман. Ҳар ҳолда Ўзбекистон вице-чемпиони, Ўзбекистон чемпионати яхши даражада. Бу ўйинда гол уришни жуда хоҳлагандим. Ўзбекистон клубига қарши ўйнаганимиз боис баҳсга жиддий тайёрландим. Имконият беришди ва гол урдим. Учрашувдан олдин гол уришни мақсад қилгандим".
- Ҳамюртингиз Рустам Ашурматовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- У яхши футбол кўрсатди, ўйлашимча у ҳам собиқ клубига қарши баҳсга руҳан тайёрланди. Якуний баҳони бош мураббий беради, - деди футболчи "Рубин" матбуот хизматига.

Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии