RU

Последние новости

23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  1 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  15 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  64 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0

Улуғбек Рўзимов: "Стандарт вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди" Новости

Улуғбек Рўзимов: "Стандарт вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди"

Миллий терма жамоамизнинг 10 сентябрь куни Тошкентда Иорданияга аламли мағлубиятга учраши, ЖЧ-2014га бўлган умидимизни саробга айлантиргани бор гап. Ушбу ўйиндан сўнг, барчада турли хил фикрлар илгари сурилмоқда.
Терма жамомизнинг собиқ футболчиси Улуғбек Рўзимов эса қуйидаги фикрда.

- Иорданияга қарши кечган баҳсни уйда, ТВ орқали кўрдим. Тўғри, стадионга бориб кузатсам ҳам бўларди. Аммо уйда хотиржам такрор намойишлари билан кўрганга нима етсин. Очиғини айтганда, шу куни ҳар иккала жамоанинг ҳам ўйинидан кўнглим тўлмади. Бундай ўйин билан ЖЧга бориш учун курашётган жамоаларнинг намойиш этган ўйинидан сўнг, уларнинг нуфузли мусобақага боришини кутиш ҳам қийин масала эди.

- Балки йигитлар мураббийлар кўрсатмасини тўлиқ бажара олмагандир. Биласизми, Иордания билан сафардаги биринчи ўйинда дуранг қайд этиб келганимиздан сўнг, уларни ўз майдонимизда ҳотиржам ўйнаб ютишимиз керак эди. Бироқ футболчиларимиз биринчи бўлиб ҳисобни очганидан сўнг, ўз кучига ортиқча ишониб юборишди шекилли, ўйинни сусайтириб юборишди. Иккинчи  бўлимда сермахсулликни ошириш учун бошқа тактикаларда ҳам ўйнаб кўриш керак эди, менимча.

- Шунингдек терма жамоамизнинг асосий камчилиги деб, стандарт вазиятлардан унумли фойдалана олмаганини айтиш мумкин. Футболда ўйинда содир бўлган 10та стандарт вазиятдан камида 1тасидан аниқ фойдалана билиш жуда муҳим. Буни биринчи таймда йигитларимиз қайсидир маънода уддалади. Лекин учрашувнинг иккинчи қисмида, жарима ёки бурчак тўплари кўкка совурилди.  

- Ҳужумчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйинни ўз қўлига олиб, рақиб жарима майдони ичида ўзи учун қулай вазият яратадиган ҳужумчини кўрмаяпман. Ёки олдинги чизиқ эгаларини қулай паслар билан таъминловчи футболчи етишмади. Шунинг учун ҳам айтарли голга тортадиган хавфли вазиятларни кўрмадик.

- Иорданияни ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш имконияти жуда паст деб биламан. Бу ўйини билан КОНМЕБОЛ вакилидан ўта олиши амримахол. Бу борада уларнинг имконият деярли ноль десам ҳам янглишмаган бўламан.

Жаҳонгир Мирзо ёзиб олди. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика