RU

Последние новости

02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  3 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  3 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  1 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  4 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  73 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  37 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1

Улуғбек Мирзаев: "Суперлигани кимга қарши бошлаб, кимга қарши тугатиш унчалик муҳим эмас" Новости

Улуғбек Мирзаев: "Суперлигани кимга қарши бошлаб, кимга қарши тугатиш унчалик муҳим эмас"

Хабарингиз бор, 25 февраль санасида Суперлигасининг 2019 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

«Бунёдкор»нинг дастлабки турлардаги рақиблари ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бугун биз клуб бош директори вазифасини бажарувчи Улуғбек Абдусатторович Мирзаевдан қуръа ва клубнинг янги мавсумда Суперлигада ўтказиши ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик.

-Авваламбор «Бунёдкор» футбол клуби мухлисларини, ишқибозларини турли миш-мишларга қарамасдан клуб Суперлигадаги ўз ўрнини сақлаб қолганлиги билан табриклайман. Тан олиш керак мавсумлар оралиғидаги танаффус биз учун жуда оғир кечди. Хабарингиз бор сўнгги вақтларда клуб атрофидаги салбий миш-мишлар, турли гап сўзлар меъёридан ҳам ортиб кетди. Кўпчилик футбол мухлисларида жамоамиз бу йил Суперлигада иштирок этмас экан деган фикрлар уйғонган эди. Бироқ, шукрки ундай бўлиб чиқмади. Бунинг учун Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. 

Сабаби «Бунёдкор»нинг тарихи, клубнинг мавқъеи, унинг халқаро аренадаги обрўсини ҳамда сўнгги вақтларда клубда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ва бажарилаётган ишларни инобатга олган ЎФА клубларни лицензиялаш бўлими Суперлигада иштирок этадиган 14 жамоа сафига киритди. Ўйлайманки, аввал бўлгани каби бундан кейин ҳам «Бунёдкор» регламентда белгиланган вазифалар ва талабларга жиддий эътибор қаратади ҳамда бошқа клубларга бу борада ўрнак бўлиб намуна кўрсатишга ҳаракат қилади. Клубимиз нафақат назарий жиҳатдан балки амалий жиҳатдан ҳам доимлиий тарзда ўз сўзини айтишга интилади, шунингдек Вадим Абрамов бошчилигида яшил майдондаги натижаларимиз билан «Бунёдкор»нинг аввалги мавқеини қайтариб мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берамиз. Ҳозирги кунда таркибимиз анча ёшарган, тажрибали футболчиларимиз клубни тарк этди. Бироқ, биз шу ёшларимиз билан ҳам «Бунёдкор»нинг шарафини муносиб ҳимоя қиламиз.

Қуръага келадиган бўлсак, Суперлига икки даврада ўтказилади, икки давра давомида барча клубларга қарши икки мартадан ўйнаймиз. Шу сабабдан ҳам Суперлигани кимга қарши бошлаб, кимга қарши тугатиш унчалик муҳим эмас. Муҳими биз яна Суперлигадамиз! Ва яна бир бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигасига «Бунёдкор»да олиб бораётган ишларимизни ижобий баҳолаб ишонч билдиргани ва жамоамизни Суперлига жамоалари қаторида кўргани учун миннатдорчилик билдираман".


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика