RU

Последние новости

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  3 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  5 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  10 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  9 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  27 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" ОЧЛда ўйнашга 100 фоиз тайёр!" Новости

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" ОЧЛда ўйнашга 100 фоиз тайёр!"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Чемпионат якунига етиб бормоқда, агар мусобақа жадвалига қарасак "Андижон" учун ҳам, биз учун ҳам очколар керак эди. Иккала томон ҳам тартибли ўйнашга интилди. Албатта дуранг натижа биз учун ёмон натижа. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман, "Андижон" жамоасига кейинги баҳсларда омад тилайман", - дейди Улуғбек Бақоев.

- "Сўғдиёна" айни пайтда иккинчи ўринда бормоқда. Аммо шунга қарамай клубни танқид қилаётганлар ҳам бор. Уларга қандай муносабатдасиз?

- Ҳозир мусобақа жадвалининг юқорисида ҳам, пастида ҳам пойга жуда жиддий кечмоқда. Ўйлашимча охирги тургача жамоалар кўп очко йўқотишади, аммо бир нарсани айта оламан: "Сўғдиёна" охиригача курашади. Худо хоҳласа "Сўғдиёна" медаллардан бирини қўлга киритади.

- Бугун жамоа етакчилари Норхонов ва Ҳасанов майдонда йўқолиб қолишди. Иккинчи таймда улар алмаштирилди...

- Бу "Андижон" жамоасининг хизмати деб ўйлайман. Аммо шунга қарамай Норхоновда 1-2та вазият бўлди, ўша вазиятларда "Андижон" посбони яхши ўйнади. Шу боис бунда қўрқинчли ҳеч нима йўқ.

- Агар "Сўғдиёна" иккинчи ўринни сақлаб қолса ОЧЛда иштирок этиши мумкин. Жамоа бунга тайёрми?

- 100 фоиз тайёр! Барча томонлама тайёрмиз. Аммо дастлаб ўша йўлланмани қўлга киритишимиз керак, кейин бу ҳақда гаплашсак тўғри бўлади.

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика