Улуғбек Бақоев: “Ўйин дурангга мос бўлди”
16 июн 2019 08:13
Новости
Улуғбек Бақоев: “Ўйин дурангга мос бўлди”
Суперлига 11-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Сўғдиёна” (1:1) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Улуғбек БАҚОЕВ баҳс ҳақида қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Бугун ҳар икки жамоа ҳам асосан олдинга ўтишга ва ҳужум уюштиришга уринди. Рақибда ҳам, бизда ҳам етарлича имкониятлар юзага келди. Якунда қайд этилган дуранг натижа адолатли бўлганини таъкидлай оламан. Йигитларга эса майдонда борларини бериб ҳаракат қилишгани учун раҳмат айтаман. “Қизилқум” жамоаси бугун яхши ўйин намойиш этди. Кенг тўп узатишлар ва қанотлар анча фаол ишлади. Рақиб сафида жароҳат олган футболчилар тезроқ тузалиб кетишларини тилайман, - деди бухоролик мутахассис.
Комментарии