RU

Последние новости

11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  22 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  25 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  24 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4

Улуғбек Бақоев: "ОФК Кубогида нафақат клуб, балки мамлакат шарафини ҳимоя қиламиз" Новости

Улуғбек Бақоев: "ОФК Кубогида нафақат клуб, балки мамлакат шарафини ҳимоя қиламиз"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Биринчи таймда 2 та гол уриб олдик, ҳаммаси яхши кетаётганди. Бироқ иккинчи таймда бир нечта ўзгаришлар қилганимиздан сўнг ўйинимиз ёмонлашди. Дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар юзага кела бошлади. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Балки захирадан тушганлар ўйинга киришиб кета олмаганидандир. Яхшиямки ҳаммаси биз учун ижобий якун топди. Йигитларга ва мухлисларга раҳмат айтаман. "Нефтчи"га кейинги турларда омад тилайман.

- Жамоангиз чамаси охирги 15 дақиқа бир киши кўп бўлиб ўйнади, бироқ футболчиларингиз кўпроқ ўз дарвозаси томон интилдилар. Бу мураббийлар штаби кўрсатмасимиди?

- Йўқ, бундай кўрсатма бўлмаганди. Қатъият билан ўйнаш, қарши ҳужумга ўтиш, тўп назоратини қўлга олиш тушунтирилганди. Сиз айтган нарса ўзлари хоҳлагани учун эмас, чарчоқ ва ғалабани бой беришдан қўрқиш туфайли рўй берди. 

- Куни кеча "Сўғдиёна" ОФК Кубогида қатнашиши аниқ бўлди. Бу ҳам жамоага мотивация ва куч бердими?

- Ҳар бир спортчи йирик мусобақада қатнашишни хоҳлайди. Жамоамиз футболчилари ва мухлислар ҳам шуни исташганди. Бу албатта зўр. Энди биз нафақат клуб, балки мамлакат шарафини ҳимоя қиламиз. Уялтириб қўймасликка ва иложи борича охирги босқичгача етиб боришга ҳаракат қиламиз. 

- "Сўғдиёна" бир тўп фарқи билан олдинда борган пайтда вақтни кўп чўзади. Бу борада нима дея оласиз?

- Ўйинда тўхталиш рўй берса, бу ўз-ўзидан содир бўлмайди. Ҳакамлар ўйинни назорат қилиб боришади, ҳаммасини кузатиб туришади ва вазиятга қараб, шифокорларни майдонга чорлашади. Бу – футбол. Ҳамма ютишни хоҳлайди. Бугун "Сўғдиёна" ютди, эртага "Нефтчи" ғалаба қозонади. Шундай экан, бир-биримизга омад тилашимиз лозим.

- Ҳислат Ҳалиловни иккинчи таймда майдонга тушириб, кейин яна алмаштириб юбордингиз. Бу жароҳат билан боғлиқмиди?

- Биласизми, Ҳалилов ҳали ёш. У бундай даражадаги ўйинларда иштирок этмаган. Ҳечқиси йўқ. Бу ҳамма билан содир бўлиб туради. Имконият беряпмизми, у бу вақтни қадрлаши лозим. Унга ва бошқа ёш йигитларга омад тилаймиз.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика