RU

Последние новости

07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  0 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  50 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3

Улуғбек Бақоев: “Металлург” ўз мавқеини тиклаб олади" Новости

Улуғбек Бақоев: “Металлург” ўз мавқеини тиклаб олади"

“Металлург” – “Бухоро” жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
Улуғбек Бақоев, “Бухоро” ФК бош мураббийи: - “Металлург” ҳамиша шиддатли ўйинлари билан рақибларига етарлича ташвиш туғдириб келган. Шу боисдан ҳам биз бекободликларнинг бу йилги ўйинларини яхшилаб ўргандик ҳамда Бекободга пухта тайёргарлик билан келдик. Меҳнатларимиз самарасиз кетмади. Ўйлайманки, ишонарли ғалабага эришдик. Бу ютуқ билан “Бухоро”нинг барча мухлисларини табриклайман. Футбол шундай жараёнки, у бир жойда тўхтаб турмайди. Ҳамиша изланишни, тинимсиз меҳнатни талаб этади. Учрашувда футболчилар бор куч ва маҳоратларини ишга солишса, иштиёқ юқори бўлса, ўшанда натижа ҳам келаверади. Менинг назаримда “Металлург” эгаллаб турган ўрин уларга мос эмас, бекободликлар омадсизлик йўлагидан чиқиб кета олмаяпти. Ишонаманки, жамоа ҳали ўз ўйинларини, очколарини топади ва мавқеини тиклайди.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика