RU

Последние новости

15:22Гвардиола "Рақиблар биздан кўра тажрибалироқ"   2 14:33Аббосбек Файзуллаев қачон сафга қайтади? ЦСКА бош шифокори жавоб берди  3 14:05Касильяс: "Бошида ҳамма Винисиуснинг устидан кулганди, ҳозир эса..."  3 13:29Роналду: "Унинг айтишича, Мбаппе мендан кучлироқ экан"  8 12:59Слот: "ЕЧЛнинг бу босқичидаги ўринлар мени буткул қизиқтирмайди"  1 12:28"Ал Насср" АПЛ клуби ҳужумчисини 77 миллионга сотиб олди — Фабрицио Романо тасдиқлади   8 12:04Расман: "Қизилқум" "Андижон" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади!  1 11:36Скоулз: "Рэшфорд МЮдан тезроқ кетгани яхши"  6 11:10Расман: "Андижон" яна бир легионер трансферини эълон қилди  6 10:50"Сантос"га ўтаётган Неймар кейинги мавсумда Европанинг топ чемпионатларидан бирига қайтмоқчи  8 10:16Остон Ўрунов жамоасида янги мураббий иш бошлади  0 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: «Мамлакат футболи даражасини терма жамоа баҳолайди»  7 09:12«Металлург»ни Суперигада олиб қолган мураббий хориж клубига бош мураббий бўлди  6 08:40Роналду «Ал Насср» раҳбариятига маслаҳат берди  14 08:11EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5

Улуғбек Бақоев: "Кам хато қилиб, вазиятларимиздан унумли фойдаланишимиз керак" Новости

Улуғбек Бақоев: "Кам хато қилиб, вазиятларимиздан унумли фойдаланишимиз керак"

ОФК Кубоги Ҳудудлараро финали доирасидаги "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида вакилларимиз бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз ОФК Кубогидан олдинги сўнгги ўйинимизда муваффақиятсизликка учраб, мағлуб бўлдик, аммо вазиятлар бўлганди, фойдалана олмадик. Эртанги ярим финалда нафақат клуб, балки мамлакат шарафини ҳимоя қиламиз. Шу боис майдонга тушган ва тушмаган ҳар бир футболчи бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қилиши лозим. Бир оила бўлишимиз ва ғалаба қозониш учун боримизни беришимиз керак", – деди Бақоев.

"Худо хоҳласа, эртага ғалаба қозониб, нафақат Жиззах, балки Ўзбекистон аҳлини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Йигитлар кайфияти аъло даражада. Эртага ютиб, барчани ғалаба билан шод этиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Рақиб жамоани ҳам ўрганиб чиқдик. Асосан, легионерларга таяниб ўйнайди. Уларни тўлиқ ўрганиб чиқдик. Эртага ижобий натижани қўлга киритиб, Ўзбекистон халқини хурсанд қилишни ният қилганмиз", – деди Жўрабеков. 

- Мураббийга савол. Рақиб охирги 2 та ўйинда 8 та гол урган. Кўп гол уришига қарамасдан, ҳужумкор жамоа деб бўлмайди. Охирги ўйинларига назар ташласак, улар кўпроқ ҳимояга эътибор қаратадиган ва қарши ҳужумлардан унумли фойдалана оладиган жамоа. "Сўғдиёна" қарши ҳужумда кучли клубга қарши ўйинга тайёрми?

- Умуман олганда, "Куала-Лумпур Сити" юқори даражали футболчиларга эга. Жамоа кам вазият яратиб, улардан максимум фойда чиқаради. Лекин биз ўша минимал имкониятларга йўл қўйиб бермаслик устида ишлаяпмиз. Эътиборни йўқотмаслигимиз ва гол ўтказиб юбормаслигимиз даркор. Кам хато қилиб, вазиятларимиздан унумли фойдаланишимиз керак. Кейинги босқичга чиқиш учун деярли хато қилмаслик лозим. 

- Мураббийга савол. "Сўғдиёна" стандартларда яхши ўйнайди ва "Куала-Лумпур Сити" каби қарши ҳужумларда хавфли. Малайзия клубининг кучли томонлари ҳақида гапириб ўтсангиз...

- "Куала-Лумпур Сити" ҳужум чизиғи жуда кучли. Ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтади. Деярли йўқотишларсиз ҳужумга ўтиб кетишади. Ҳужумлари юқори даражада ташкил этилади. Кам имкониятдан максимум фойда чиқариб, гол уришади. Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клубига қарши ўйиндаги ҳаракатларига назар солсак, ҳиндистонликлар ўйинни назорат қилган, аммо "Куала-Лумпур Сити" ўйин охирида ғалабани илиб кетган. Жамоа юқори даражали футболчилар эвазига жуда кучли.

- Футболчига савол. Рақибнинг кучли жиҳати қарши ҳужумларда, деб айтиляпти. Сиз "Сўғдиёна"нинг энг тезкор ҳимоячисиз. Улар кўп марта қарши ҳужумга ўтишга уринишади. Бу эпизодларда асосий юк сизга тушади. Бунга тайёрмисиз?

- Албатта, тайёрман. Бунга анча тайёргарлик кўрдик. Ўйинларини кўриб чиқдик. Ҳақиқатан қарши ҳужумларда кучли ўйин намойиш этишади. Худо хоҳласа, энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, рақибга имкон бермасликка ҳаракат қиламиз. Мураббийлар кўрсатмаларини тўғри бажариб, ғалаба қозонамиз ва ишқибозларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- Мураббийга савол. "Сўғдиёна" Cоcа Cола Суперлигасида охирги турларда бироз омадсиз натижаларни қўлга киритяпти. Бу натижалар футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилиши табиий ҳолат. Бу эртанги халқаро ўйинга таъсир кўрсатмайдими?

- Узоқ муддатли турнир давомида жамоалар йўқотишларни тўлдириб бориши мумкин. Бу – бир ижобий тарафи. Лекин шундай турнир борки, унда хато қилишга ҳаққингиз йўқ. Акс ҳолда, чиқиб кетасиз. Булар икки хил мусобақа. 

Албатта, мағлубиятлар ёқимсиз. Биз чемпионатнинг охирги турларида ғалаба қозона олмадик. Лекин бу – футбол. Ҳар бир клубда пасайиш ва юксалиш бўлади. 

Олдинроқ айтганимдек, камроқ хато қилиб, ҳужумда кўпроқ самара чиқаришимиз керак.

Эслатиб ўтамиз, ОФК Кубоги-2022 Ҳудудлараро финал учрашуви эртага 18:00 да "Сўғдиёна" спорт мажмуасида старт олади.

ОФК Кубоги. "Сўғдиёна" "Куала-Лумпур"га қарши баҳсда оқ либосда ҳаракат қилади

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика