RU

Последние новости

19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  3 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  12 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  6 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Улуғбек Бақоев: «Иртиш» совринли ўринлар учун курашади» Новости

Улуғбек Бақоев: «Иртиш» совринли ўринлар учун курашади»

Қозоғистон премьер-лигаси вакили, Павлодарнинг «Иртиш» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев Қозоғистон премьер-лигасининг 25 тур учрашувида «Актобе» дарвозасини ишғол этди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.
Қозоғистон премьер-лигаси вакили, Павлодарнинг «Иртиш» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев Қозоғистон премьер-лигасининг 25 тур учрашувида «Актобе» дарвозасини ишғол этди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

«Актобе»га қарши учрашув якунига етгач, «Vesti.kz» интернет-нашри мухбирлари ўзбекистонлик ҳужумчидан интервью олишди.

«Биз «Актобе»га қарши ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Ўйин биз учун қийин бўлишини билар эдик, аммо тезкор голлар уришга эришдик. Бу жамоамиз учун қўл келди. Футболчилар билан тезда ташаббусни ўз қўлимизга олишга эришдик ва ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал эта олдик», - дейди Бақоев.

«Актобе» футболчиларини тушуниш қийин эмас. Жамоа бундан уч кун олдин майдонга тушган ва қийин учрашувни ўтказган эди. Аммо, биз ҳам бугун ҳудди улардек шароитда эдик. Нима ҳам қила олардик - бу Футбол. Уларнинг ўз тақвими ва ўз режалари бор. Бизда ҳам ҳудди шундай. Дастлабки 6 ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида ҳали жуда муросасиз баҳслар ўтказилади», дея қўшимча қилди ўзбекистонлик ҳужумчи.

«Иртиш» ҳали совринли ўринлар учун курашни тўхтатгани йўқ. Жамоамиз албатта, мавсумда совринли ўринлар учун курашади», - дейди Бақоев.

Эслатиб ўтамиз, «Иртиш» сафида тўп сураётган Улуғбек Бақоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Миржалол Қосимов томонидан Иордания терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 плей-офф ўйинлари учун чақирув олган. Ўзбекистонлик ҳужумчи ҳорижда тўп сураётган бошқа легионерлар қаторида 2 сентябрь куни Тошкентда миллий терма жамоа йиғинига келиб қўшилади. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика