RU

Последние новости

19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  1 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  9 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2

Улуғбек Бақоев: "Ғалаба қозониш доимо ёқимли..." Новости

Улуғбек Бақоев: "Ғалаба қозониш доимо ёқимли..."

“Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин меҳмонлар жамоаси бош мураббийи матбуот анжуманида ўз фикр-мулоҳазалари билдирди.

-  Албатта, бугун об ҳаво футболчиларга қарашмади. Кучли ёмғир остида ўйнадик. Бу учрашувга ўзининг таъсирини ўтказмасдан қолмади. Йигитларга катта раҳмат. Кўрсатмаларни аниқ бажаришди. Тартибли ўйнашди. Ғалаба билан барча ўйинчиларимни ва мухлисларимизни табриклайман. Ҳар қандай танаффусдан кейин мусобақани ғалаба билан давом эттириш жуда ёқимли. “Металлург” жамоасига эса кейинги ўйинларда омад тилайман.

- “Сўғдиёна” етти учрашувдан буён мағлубиятсиз одимини давом эттираяпти: тўртта ғалаба, учта дуранг. Бундай натижага эришиш осон кечмаётгандир...
- Футболчилар ҳар битта ўйинга иштиёқ билан чиқишаяпти. Кўрсатмаларни бекаму кўст бажаришмоқда. Ҳимояда тартибли ўйин кўрсатаяпмиз. Натижаларимиз маҳсули шунинг учун ҳам ижобий.

- Жамоа Суперлигада энг кам гол ўтказиб юборган коллективлардан бири бўлиб турибди...
- Таъкидлаганимдек, ҳимояда тартибли ўйин кўрсатаяпмиз. Айни пайтда битта ҳужумчи билан ўйнаяпмиз, ихтиёримиздаги таркибдан келиб чиқиб. Бундан ташқари рақибнинг ўйинига қараб тактика танлаймиз.

- U-21 жамоасини ҳам кузатиб борасизми?
- Ҳозирча тўғриси кузатолмадим. Бизда U-21 дан ташқари U-18 ёшлилар биринчилиги ўтказилаётганлиги ҳам зўр иш. Албатта вақт ажратиб ёшларнинг ўйинини кузатаман. Иқтидорли ўйинчиларга зарур тавсиялар бериб, асосий таркибга тайёрлаб борамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика