Улуғбек Бақоев: "Енгил шокдаман“
07 мар 2020 21:56
Новости
Улуғбек Бақоев: "Енгил шокдаман“
Кескин курашларга бой тарзда якунланган баҳсдан сўнг жиззахликлар мураббийи Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди
“Тўғрисини айтсам, енгил шокдаман. Биринчи турдаги мағлубиятдан сўнг ғалаба учун ҳаракат қилгандик. Қийин ўйин ўтказдик. Гол урдик, ҳаммаси яхши бўлди. Аммо, охирги дақиқалардаги хато қимматга тушди. Йигитларни олқишламоқчиман, кураш ва иштиёқ учун. Ишлашда давом этамиз.
Саҳоб Рашидовни асосий таркибда синаб кўриш вақти келдими? Албатта, ёшлар билан шуғулланамиз, ишлаймиз. Фақат, Саҳоб эмас, бошқа футболчиларга ҳам эътибор берамиз. У гол ураётгани қувонарли. Кейинги ўйинларда имконият берамиз.
Дастлабки турдаги мағлубиятдан кейин руҳий томонлама муаммо бўляпти. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Кейин нима бўлишини вақт кўрсатади”,- деди Бақоев.
Комментарии