RU

Последние новости

07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  0 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  1

Улуғбек Бакаев: "Рақобатбардош, медаллар учун курашадиган жамоани қисқа вақт ичида қуриб бўлмайди" Новости

Улуғбек Бакаев: "Рақобатбардош, медаллар учун курашадиган жамоани қисқа вақт ичида қуриб бўлмайди"

"Бухоро" ҳамда "Наваҳор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан (0:3) сўнг мезбон жамоа устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди. Барча жабҳаларда мағлуб бўлдик. Хатоларимизни таҳлил қилиб, кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Наманганликларни табриклайман".

- "Бухоро" охирги 5 дақиқада 2та гол ўтказиб юборди...

- Вазиятни ўнглаш учун олдинга чиқдик. Рақиб сафида кучли ижрочилар бор ва улар бизни жазолашди. Бунақаси футболда бўлиб туради.

- Иминов ўзини кўрсата олмагани учун алмаштирилдими?

- Нафақат Иминов, балки бутун жамоа ўз даражасида ўйнай олмади. Шу сабабли ўзгаришлар амалга оширдик.

- Биринчи даврада ғалаба учун жамоага маҳоратли футболчилар етишмаяпти деган эдингиз, иккинчи даврада бир неча тажрибали футболчиларни таркибга қўшиб олдингиз. Аммо қониқарсиз натижалар давом этмоқда, буларга нимани сабаб қилиб кўрсата оласиз?

- Регламент бўйича 5 нафар футболчини ўз сафимизга қўша олардик. Имкониятимиз борича йигитларни чақирдик. Тажрибалиларнинг катта қисмида шартнома бор. Бир иккин нафар тажрибалиларни жалб қила олдик, бироқ майдонда 11 нафар футболчи ўйнайди. Келаси баҳсларда юқори даража кўрсатиб, ғалаба қозонамиз деб ўйлаймиз.

- Лигада жон сақлаб қолиш учун имконият борми?

- Доимо имконият бўлади.

- Мухлисларга айтадиган сўзларингиз борми?

- Бундай оғир дамларда бизни қўллаб-қувватлаётганингиз учун раҳмат. Имкони борича ҳаракат қиляпмиз. Рақобатбардош, медаллар учун курашадиган жамоани қисқа вақт ичида қуриб бўлмайди.


Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика