Улуғбек Бакаев: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"
08 авг 2024 21:23
Новости
Улуғбек Бакаев: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"
Ўйин ҳақида
- Тўғрисини айтганда, ўйин биринчи дақиқаданоқ биз учун оғир ўтди. "Шўртан" таркибида тезкор ва маҳоратли ижрочилар бор. Вазиятлар яратдик ва унумли фойдаландик. Мезбонлар бир неча бор хавфли ҳужумлар ташкил этишди.
Иккинчи бўлимда ўзгаришларни амалга оширдик. Захиралар ўйинимизни кучайтирди. Ҳисоб тенглашганидан сўнг эътиборни ҳужумга қаратдик ва стандарт вазиятда юзага келган имкониятдан фойдаланиб гол урдик. Яхши ўйин бўлди, йигитларни ғалаба билан табриклайман.
- Трансфер жараёнидан кўнглингиз тўлдими?
- Биз трансфер жараёнида камчиликлар бор чизиқларни тўлдиришга ҳаракат қилдик. Ҳужум, ўрта чизиқ ва албатта ҳимояда рақобатни шакллантиришга эътибор қаратдик.
- Жамоангизнинг бугун намойиш этган ўйини Сизни қониқтирдими?
- Тўғрисини айтганда, натижадан қониқдим. Бироқ, ўйин борасида хато ва камчиликларимиз бўлди. Ишлашимиз керак бўлган жиҳатларни кўриб олдик.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии