RU

Последние новости

11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  0 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  5 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  1 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  18

Улуғбек Бакаев: "Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. "Навбаҳор"га қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз" Новости

Улуғбек Бакаев: "Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. "Навбаҳор"га қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Ўзбекистон кубоги иккинчи туридан ўрин олган "Локомотив"га қарши учрашувдан сўнг "Бухоро" устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида фикрингиз

– Омадсиз ўйинлардан кейин бугун йигитлар ғалаба қозонишни исташганди. Икки баробар қийин бўлди. "Локомотив" ажойиб жамоа, ўйинчилар сифати жуда яхши. Уларда ўйин бошида яхши вазиятлар бўлди. Биз стандарт вазиятдан гол уриб, ўзимизга бўлган ишончимизни оширдик. Иккинчи бўлимда ҳам шундай бўлди ва рақибни қарши ҳужумда ушладик. 

– Бугун жуда кўп ёш ўйинчилар майдонга тушишди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

– Нима ҳам дея оламан. Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. Мен уларни жамоа ўйинчиси сифатида кўраман. Уларнинг паспортига қарамаймиз. Кўп футболчиларга ўзини кўрсатиш учун имконият беряпмиз. Бугунги ўйин агар ҳаракат қилмасангиз, қийналиб қолишингизни кўрсатди. 

– Жамоа кейинги босқич йўлланмасини 80% га уддалади. Келажакда қандай мақсадлар бор?

– Ҳар бир турнирдан мақсадимиз бор. Бошида гуруҳдан чиқиш эди вазифамиз эди. Ҳозир ҳам бу ишни уддалаганимизча йўқ. Рақибни мағлуб қилиб, кейинги босқичга чиқишни мақсад қилганмиз. 

– "Бухоро" жамоасида бир неча мағлубиятлар бўлди. Кейинги ўйинда "Навбаҳор" кутиб турибди. Бу ўйиндан кутилмалар қандай?

– Ўзбекистон чемпионатидаги ҳар бир тур кутилмаган воқеалар тақдим қилади. "Навбаҳор"га қарши ўйинга тайёрланамиз. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, уёғи нима вазият юз беришига боғлиқ.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика