RU

Последние новости

21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  27 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4

Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор" Новости

Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин жуда яхши бўлди. "Насаф" жуда яхши ўйнади ва тўпни назорат қилди. Бизнинг жамоа ҳам интизомли ўйин намойиш этди ва футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Кичик хатолар туфайли голлар ўтказиб юбордик, аммо бу футбол ва мағлубият ўйиннинг бир қисми. Кетма-кет уч ўйиндан бери мағлуб бўлаётганимиз ёмон. Ҳар бир спортчи бундай ҳолатда руҳий томонлама кучсизланиб қолади. Ишлашда давом этишимиз керак" - дейди Улуғбек Бакаев бугунги баҳс ҳақида.

- Иккинчи таймда ўйинга қўшилган "Насаф" футболчилари бугунги учрашувнинг якуний натижасига қанчалик таъсир ўтказди деб ўйлайсиз? Масалан, Чолович ва Насруллаевлар майдонга тушганидан сўнг фойдали ҳаракатлар қайд этишди...

- Менимча, ўйин натижасига эпизодлар таъсир қилди. Қишда, ҳакамлар қўмитаси вакиллари жамоамизга инструктаж ўтказишган эди. Улар асосан янги қоидаларни тушунтириб ўтишган эди. Янги қўлланмалар ва янги ўзгаришлардан хабардор бўлганимиздан хурсанд эдим. Ўша инструктажда, бизга янги мавсумда майда фолларга камроқ эътибор берилиши, кўпгина вазиятларда ўйнашга имконият бериш ва имкон қадар камроқ паузалар бўлиши ҳақида айтишганди. Биз бундай янгиликлардан хурсанд эдик, албатта. Сабаби ўйин ритми тезлашади ва ҳоказо. Дастлабки турларда барчаси шундай бўлди. Масалан, ОКМКга қарши кечган биринчи турда биз сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ўша вазиятда бош ҳакам вазиятга аралашмади ва вазиятни якунлашга имконият берди. Биз эса ўша ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Бугун эса бундай бўлмади, инструктаж жараёни тушунтирилган қоидаларга риоя қилинмади. Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор. Масалан, терма жамоамизнинг сўнгги учрашувларига назар ташласак. Қирғиз Республикасига қарши кечган баҳсда Машарипов тўпга югураётган эди, рақиб футболчиси эса Машарипов билан тўқнашмади, аммо ҳимоячи оёғи билан Машариповга тегинган эди ва Машарипов йиқилди. Бош ҳакам эса Жалолиддинга симуляция учун сариқ карточка кўрсатди. Ўша вазиятни ҳамма кўрди. Бугун ҳам шунга ўхшаш ҳолат рўй берди, аммо ҳакам пенальти белгилади. Шундай вазиятлар орқали иккинчи ва учинчи голларни ўтказиб юбордик ва табиийки биз ҳисобни қисқартириш учун ҳужумга ўта бошладик. "Насаф" учун эса бу осонлик туғдиради. Рақибимиз очиқ зоналарга эга бўла бошлади. Буларнинг барчаси менинг шахсий фикрим.

- "Бухоро" қачон ўз стадионига қайтади?

- Бу саволни олдин ҳам беришган эди. Биз Кубок мусобақасидаги кейинги учрашувни ўз уйимизда ўтказамиз. Уйда ўйнаётганимизда мухлислар бизни қўллаб-қувватлайди ва ёнимизда бўлади. Бу эса футболчиларга қўшимча куч ва руҳий устунлик беради. Нейтрал майдонда эса айнан шундай ҳиссиётлар етишмайди. Умид қиламанки, тез орада ўз стадионимизга қайта оламиз.

- "Бухоро" сўнгги тўрт уч ўйиндан буён гол ура олмаётган эди. Бугун ҳимоячи Сардор Қулматов рақиб дарвозасини ишғол этди. Ўтган ўйинлардан бирида агар ҳужумчида гол уриш қобилияти бўлмаса, у нима бўлса ҳам гол ура олмайди деган эдингиз. "Бухоро" ҳужумчиларидан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда?

- Мен собиқ ҳужумчи сифатида шуни айта оламанки. Ҳужумчида қобилият ва қобилиятсизлик бўлади. Масалан, захирадан ўйиндан қўшилган Қаюмовни мисол қилиб олайлик. Мен унинг ўзига бу ҳақда кўп маротаба айтганман. Агар ҳужумчи рақиб дарвозаси томон зарба йўлламаса, тезкорлик билан қарор қабул қилмаса, ҳимоячилардан эртароқ қарор қабул қилмаса, эпизодларни олдинда ўқий олмаса ва ҳоказо. Булар ҳаммаси ҳужумчининг қобилиятлари, агар у бундай вазифаларни бажара олмаса, ўйинда гол уриш жуда қийин бўлади.

Ҳужумчимиз Милан Туркиядаги йиғинларида товонидан жароҳат олди. Бугун ротацияга қўл урдик ва Норхонов ва Доминик ўринларини ўзгартирдик. "Насаф" яхши ҳимояланадиган жамоа. Умуман олганда, барча жамоалар тўғри ҳимояланишни ўрганиб олишди. Чемпионатимиздаги асосий ҳисоблар 2:1 ёки 1:0 ҳисоби билан якунланмоқда.

- Ўзингиз ҳам ҳужумчи бўлгансиз. Ҳозиргина ҳужумчиларга ҳос бўлган сифатлар ҳақида айтиб ўтдингиз. Ҳозирги кунда Ўзбекистонлик қайси ҳужумчи сизнинг тасвирлаб берган сифатларга эга ёки қайси ҳужумчининг ўйини сизга кўпроқ ёқади?

- Бошқа ҳужумчилар хафа бўлишмайди деган умиддаман. Менга Сергеев жуда ёқади. Бошқа ҳужумчиларни ҳам айтиб ўта оламан, албатта. Келинг, яхшиси ҳеч кимни ажратиб кўрсатмайлик. Ўз жамоасида асосий таркибда ўйнаётган ҳужумчиларнинг барчасини яхши ўйинчилар деб ҳисоблайман.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика