RU

Последние новости

09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   3 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  5 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  103

Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" ғалабани кўпроқ истаган шекилли, омад уларга кулиб боқди" Новости

Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" ғалабани кўпроқ истаган шекилли, омад уларга кулиб боқди"

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" (0:2) баҳсидан сўнг бухороликлар устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда тенгма-тенг ўйин бўлди. Танаффусгача яхшироқ ўйнадик деб айта оламан, иккита гол уришимиз ҳам мумкин эди. Реализация масаласида оқсадик. Иккинчи бўлимда эса "Бунёдкор" футболчилари кутишда давом этишди ва якунда гол уришди. Биринчи голни рикошетдан, кейингисини эса бурчак зарбасидан сўнг ўтказиб юбордик. Жамоамга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Биз яхши ўйнадик, аммо вазиятлардан фойдалана олмаганимиз туфайли панд едик. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман" - дея фикр билдирди Улуғбек Бакаев ўйин ҳақида.

- Бугун "Бухоро" ўз вазиятларидан яхши фойдалана олмадими ёки "Бунёдкор" яхши ҳимояландими? Ўйин натижасига қайси фактор кўпроқ таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- Икки тенг жамоалар майдонда эди. Икки жамоа ҳам тартибли ўйин намойиш этди, аммо бу футбол. Рикошет рўй берган вазият бизга таъсир қилди. Бу омадсиз ҳолат бўлди, холос. "Бунёдкор" ғалабани кўпроқ истаган шекилли, омад уларга кулиб боқди.

- Ўтган мавсум "Бухоро" сафида Артём Филипосян, Виталий Денисов ва Жасур Ҳасанов каби тажрибали, аммо ёши катта футболчилар ўйнаганди. Жорий мавсумда эса Равшан Хайруллаев, Жавоҳир Рўзиев каби ёш футболчилар асосий таркибдан жой олишмоқда. Жорий мавсум стартидан аввал жамоани ёшартиришга қарор қилдингизми?

- Мен футболчиларнинг ёшига қарамайман. Ким менинг талабларимга жавоб берса, ўша футболчи ўйнайверади. Ёш ва паспортнинг аҳамияти йўқ. Биз билан бирга бўлган йигитларга катта раҳмат айтаман, улар биз билан бирга бўлишди. Ёш футболчилар эса ўйин амалиётига эга бўлишга лойиқ эканлигини кўрсатишмоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика