RU

Последние новости

19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  0 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 18:18Пролига. "Локомотив" - "Арал". Асосий таркиблар маълум!  0 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  5 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  10 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  29 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0

Ули Штилике: "Бугун ким ютқазса эртага уйга қайтишини билардик" Новости

Ули Штилике: "Бугун ким ютқазса эртага уйга қайтишини билардик"

Жанубий Корея - Ўзбекистон (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ули Штилике иштирок этди.
"Бугун 120 дақиқа кураш кечди. Асосий мақсадимиз Австралияга қарши ўйинни кўрсатиш эди ва бунинг уддасидан чиқдик. Бугун ким ютқазса эртага уйга қайтишини билардик. Агар ярим финалга чиқа олмаганимизда мен ҳам, футболчилар ҳам катта босим остида қолишарди, лекин биз ғалаба қозониб босимни енга олдик.   

Биринчи таймда ўйинимиз чиқмади, лекин иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Қўшимча бўлимларда эса иккита гол уриб ғалаба қозондик", - дейди Ули Штилике.

Квак Тай Хви:
Ўйиндан олдин қийин бўлишини билардик, лекин биз охиригача ҳаракат қилдик ва ғалаба қозондик.

- Биринчи бўлимда нимага ўйин қовушмади?
Квак Тай Хви:
- Биринчи таймда чиндан ҳам хатолар бўлди, танаффусда мураббий тўғри кўрсатмаларни берди, ўзимизга келиб олиштимизни айтди. Кейин ўйинимиз қовушиб кетди. 

- Энг яхши футболчи деб топилганизга қандай қарайсиз?
- Футбол жамоавий ўйин, лекин ташкилотчилар мени топишди ва бундан хурсандман. Гол ўтказганимизда уйга қайтишимиз мумкин эди, шу боис мени танлашди деб ўйлайман.

- Охирги 20 дақиқада гол урилганини изоҳлаб берсангиз?
- Аввалги ўйинларда иккита ҳужумкор футболчимиз энг яхши деб топилганди. Демак ўйинимиз чакки эмас. Қайси дақиқада бўлмасин гол уришга ҳаракат қиламиз. Муҳими, ғалаба қозонсак бўлгани.

- Сон Хёнг Миннинг уйинини кандай бахолайсиз?
- У яхши ҳаракат қилди. Иккита гол урди, аммо кўп вазиятларда тўпни йўқотди. ЕЧЛда ўйнадйиган футболчи учун бундай ҳаракат ярашмайди. Ярим финалда янада яхши ўйнашини кутяпман.

- Ўзбекситон билан Авсни таккослай оласизми?
- Австралияда ҳужумда кучли, уларда кучли ижрочилар кўп хатто Тим Кейхил ҳам захирада қолиб кетиши мумкин. Лекин Ўзбекистон бизга қарши 120 дақиқа ўйнадими, демак улар ҳам кучли. Ўзбекистон 90 дақиқа яхши ҳаракат қилди, кейин эса ўйин биз томонга кўчди.

Ўзбекистон ҳимояга урғу берган ҳолда ўйнади. Қолаверса, уларда ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Тўғриси мен ўйин 120 дақиқа давом этади деб ўйламаган эдим. 

- Ярим финалда кимга қарши ўйнашни хоҳлайсиз?
- Мен математик эмасман, ким тушишинини ҳам билмайман. Эронми, Ироқми фарқи йўқ. Ким тушса ҳам ўйнайверамиз. Асосийси ютсак бўлгани.  


Хайрулла Холиқов
Мельбурн
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика