Украинадаги футбол учрашуви 5 соат давом этди
09 ноя 2023 23:41
Новости
Украинадаги футбол учрашуви 5 соат давом этди
Украина чемпионати доирасидаги "Днепр" — "Александрия" беллашуви қарийб беш соат давом этди.
Ўйин Россия ҳаво кучларининг ҳужум қилиш эҳтимоли ҳақидаги огоҳлантиришлар туфайли бир неча маротаба тўхтатилди ва футболчилардан майдонни тарк этиш талаб қилинди.
Шунга қарамай, баҳс охирига етказилди ва якунда "Днепр" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Украина Россия билан урушга қарамай, чемпионатни давом эттирмоқда, бироқ ўйинлар хавфсизлик нуқтаи назаридан томошабинларсиз ўтказилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии