Украинада Зинченко Хабиб билан тушган сурати учун танқид қилинди
06 окт 2021 21:04
Новости
Украинада Зинченко Хабиб билан тушган сурати учун танқид қилинди
"Манчестер Сити" футболчиси Александр Зинченко ўзининг Инстаграм саҳифасида Хабиб Нурмагомедов билан тушган бир нечта суратларни жойлаштирди.
Дам олиш кунлари украиналик футболчи ва россиялик жангчи биргаликда "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" учрашувини томоша қилишган, Зинченко жароҳати туфайли ушбу баҳсда иштирок эта олмади.
Фотосуратлар тагида Зинченко Хабибни UFC афсонаси деб атади ва у билан суҳбатлашиш ва биргаликда футбол томоша қилишдан мамнун эканлигини ёзган.
Изоҳларда кўплаб украиналиклар Александр Зинченкони танқид қилишди. Уларнинг фикрича, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар кескинлашгани туфайли Зинченко россиялик спортчи билан суратга тушмаслиги керак эди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии