RU

Последние новости

10:23Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  1 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  3 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  1 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  0 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  32 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  4 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  4 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  7

Украина ва латвиялик футболчилар "Андижон"да кўрикдан ўтади Новости

Украина ва латвиялик футболчилар "Андижон"да кўрикдан ўтади

Суперлигага тайёргарлик кўраётган "Андижон" клуби жамоа йиғинига қўшилган икки нафар янги легионер ҳақида маълумот тақдим этди.


Дмитрий Зозуля
Туғилган санаси: 09.06.1988
Амплуаси: Ҳимоячи;
Фуқаролиги: Украина;
Бўйи: 188 см;
Вазни; 79 кг;
Сўнгги ўйнаган жамоаси: “Кремень” (Украина).

Фаолияти давомида “Оболонь”, “Княжа”, “Львов”, “Волынь”, “Буковина”, “Нефтяник-Укрнефть”, “Гурия” (Грузия), “Зугдиди” (Грузия), “Арсенал” (Киев) ва “Горняк-Спорт” клубларида тўп сурган.

Ўтган мавсумда эса Дмитрий Украина биринчи лигасида иштирок этувчи “Кремень” клуби шарафини ҳимоя қилди. У “Кремень” клуби таркибида 2019/2020 йилги мавсумда 16 та учрашувда (ҳозирги кунга келиб 19-тур ўйинлари давом этмоқда) майдонга тушиб, 1373 дақиқа ҳаракат қилди ва рақиблар дарвозасини 4 маротаба ишғол этишга эришди.

Қизиқарли жиҳати шундаки, у 2018/2019 йилги мавсумларда “Горняк-Спорт” клуби таркибида Виталий Мирний билан бирга тўп сурган.

Дмитрий Зозуля 20 январь куни юртимизга етиб келади ва “Фарғона вилояти ҳокими Кубоги” мусобақасидаги ўйинларда майдонга тушиши режалаштирилган.



Романс Маскевич
Туғилган санаси: 29.03.1993
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Фуқаролиги: Латвия
Бўйи: 174 см
Вазни; 65 кг
Эришган ютуқлари: Латвия Кубоги финалчиси (2017 йил), Латвия Кубоги соҳиби (2018 йил), Латвия чемпиони (2018 йил).
Сўнгги ўйнаган жамоаси: “Вентспилс” (Латвия).
Ўйнаган жамоалари: “Транзитс”, “Юрмала”, “Спартакс”, “Лейпая”, “Рига”, “Вентспилс”.

2016/2016 йилги мавсумда “Спартакс” клуби сафида Европа Лигасининг 6 та учрашувида майдонга тушган ва битта гол киритишга муваффақ бўлган.
Латвия U-21 терма жамоаси сафида Украина ва Лихтенштейн терма жамоалари қарши учрашувларда майдонга тушган.

Ўтган йилги мавсумда Романс “Вентспилс” жамоаси таркибида 23 марта майдонга тушиб, 1585 дақиқа ўйнаш билан бир қаторда, жамоасининг 3 та голи муаллифлик қилди.

Роман Маскевич ўтган йилги мавсумда “Вентспилс” жамоаси билан Латвия чемпионатининг 3-ўринини қўлга киритишга муваффақ бўлди ва Европа Лигаси саралаш босиқчига йўлланмани қўлга киритди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика