Украина делегацияси Намангандаги “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюрди
29 мая 2021 15:50
Новости
Украина делегацияси Намангандаги “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюрди
Айни пайтда Наманган вилоятида Украинанинг мамлакатимиздаги элчиси Николай Дорошенко, Хмельницкий шаҳар мэри Александр Симчишин бошчилигидаги Украина делегацияси меҳмон бўлиб турибди.
Делегация аъзолари бугун “Навбаҳор” жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюришди. Мазкур ташриф давомида мартабали меҳмонларга “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти ҳамда ходимлари ҳамроҳлик қилишди.
“Марказий” ўйингоҳга ташриф давомида Украина делегацияси аъзолари футболчиларга яратилган шароитлар билан танишиш асносида, жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, стадион фойеси, майдон чими сифатини кўздан кечиришди.




Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии