Уэйн Руни: «Ман Сити» «Реал»ни тор-мор этади»
08 мая 2023 09:37
Новости
Уэйн Руни: «Ман Сити» «Реал»ни тор-мор этади»
Албатта, хато қилишим мумкин. Айниқса, Карло Анчелоттининг «Реал»идан-да тахминларни йўққа чиқара оладиган кучлироқ клуб йўқ. Аммо ўйлайманки, ҳозирги «Сити» - умуман бошқа даражада.
Пеп Гвардиола бу сафар «Сити» билан ниҳоят Европани забт эта олишини ҳис қиляпман. Бу жамоанинг сўнгги ўйинлардаги натижаси – тахминим ўзини оқлашини кўрсатаётгандек. «Сити» ақлбовар қилмас ўйинлар намойиш этмоқда.
Бир йил аввал «Реал» «Сити»ни турнирдан чиқариб юборган эди. Аммо ҳозирда барчаси ўзгарган. «Шаҳарликлар» ҳимояда ҳам анча яхши кўринмоқда. Асосий ўзгариш ва кучайиш – Эрлинг Ҳоланддир. Айнан у бу жамоалар ўртасидаги фарқни юзага келтириши мумкин. Ҳоланд мисолида «Сити» тўхтатиб бўлмас ўйинчига эга бўлди. Айниқса, қарши ҳужумларда Эрлингни тўхтатиш қийин», - дейди Руни The Times’даги колонкасида.
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии