Уэйн Руни: «Англия терма жамоасини ёрқин келажак кутмоқда»
28 июн 2016 08:26
Новости
Уэйн Руни: «Англия терма жамоасини ёрқин келажак кутмоқда»
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни Евро-2016ни тарк этгач ўз фикрларини билдирди.
«Бундай натижани қабул қилиш жуда оғир. Тезкор гол урдик ва кейинги босқичга чиқишга яхши имкониятга эга эдик. Аммо иккита гол ўтказиб юбордик.
Ўйиндан сўнг Хожсон истеъфога чиқаётганини маълум қилди. У ҳар бир футболчига раҳмат айтди. Кўпчилик унинг қўл остида дебют қилишди.
Бунга ишониш қийин, аммо бу жамоани ёрқин келажак кутмоқда. Бу мағлубиятни имкон қадар тезроқ унутиш керак.
Мусобақадан олдин Англия термасида ўйнашдан фахрланишимни айтгандим. Янги мураббий келишини сабрсизлик билан кутаяпман, доим Англия учун ўйнашга тайёрман», – дейди Руни.
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии