RU

Последние новости

14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми ёки йўқ қарорни ҳозир қабул қилиш керак. Кападзеда тажриба камдир, аммо..."  0 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  5 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  32 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  7 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  13 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  9 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  14 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  12

"Реал Мадрид" "Айнтрахт"ни ишончли тарзда мағлуб этиб, 5-марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди Новости

"Реал Мадрид" "Айнтрахт"ни ишончли тарзда мағлуб этиб, 5-марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди

"Реал Мадрид" "Айнтрахт"ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубоги ғолибига айланди.

УЕФА Суперкубоги. "Реал Мадрид" - "Айнтрахт" 2:0

Голлар: Давид Алаба 37', Карим Бензема 65'

"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 23. Ферлан Менди, 4. Давид Алаба, 3. Эдер Милитао, 2. Даниэль Карвахаль (22. Антонио Рюдигер 85'), 8. Тони Кроос (18. Орельен Тчуамени 85'), 14. Каземиро, 10. Лука Модрич (21. Родриго 67'), 15. Федерико Вальверде (25. Эдуарду Камавинга 76'), 20. Винисиус Жуниор (19. Даниель Себальос 85'), 9. Карим Бензема.

Захира: 13. Андрей Лунин, 6. Начо, 5. Хесус Вальехо, 11. Марко Асенсио, 24. Мариано Диас, 7. Эден Азар, 17. Лукас Васкес. 

"Айнтрахт": 1. Кевин Трапп, 2. Эван Н'Дика, 35. Тута, 18. Алмами Туре (21. Лукас Аларио 70'), 25. Кристофер Ленц, 8. Жибриль Соу, 17. Себастьян Роде (27. Марио Гётце 58'), 36. Ансгар Кнауфф, 15. Даити Камада, 29. Йеспер Линдстрём (9. Рандаль Коло Муани 58'), 19. Рафаэль Борре.

Захира: 31. Йенс Граль, 40. Диант Рамай, 20. Макото Хасебе, 5. Хрвое Смолчич, 22. Тимоти Чэндлер, 6. Кристиян Якич, 11. Фарид Алиду, 23. Йенс Хёуге.

Огоҳлантиришлар: Лукас Аларио 90+2'


90+3. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "РЕАЛ МАДРИД" УЕФА СУПЕРКУБОГИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

81. Тони Крооснинг узоқ масофадан дарвоза томон ерлатиб берган зарбаси ноаниқ кетди.

72. "Реал" ажойиб комбинацияни амалга оширди. Вальверде жарима майдончаси ичида туриб Бенземага тўпни ерлатиб узатди, бироқ ҳимоячи хавфни бартараф этди.

70. Голдан сўнг ҳар икки жамоа таркибида ҳам ўзгариш бўлди. Ҳали учрашув якунига 20 дақиқа вақт бор. Хўш, камбэк бўладими?

Винисиус Жуниорнинг чап қанотдан жарима майдончаси томон узатган тўпини Карим Бензема дарвозага жойлаб қўйди.

65. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бензема ҳисобни иккитага оширди!

64. Ансгар Кнауфф жарима майдончасига кириб бориб дарвоза томон зарба берди, Куртуа тўпни қайтарди.

61. Каземиронинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

55. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Менди чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдончаси томон узатди. Винисиус Жуниорнинг дарвоза томон берган зарбасини эса Трапп қайтариб юборди.

Ушбу бўлим ҳам биринчисидан кўп фарқ қилмаяпти. Ўйин темпи юқори эмас.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+1. Ўйиннинг дастлабки бўлим ўз якунига етди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Каземиронинг чамаси 25 метрлардан дарвоза томон йўллаган зарбасини Трапп қайтарди.

Бурчакдан узатиб берилган тўпга "Реал" футболчиларидан бири бош билан олдинга узатди, Каземиро ҳам бош билан тўпни узатди, Давид Алаба эса бўш дарвозага гол урди. 

37. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Реал Мадрид" ҳисобни очди!

34. Ўйин темпи юқори эмас. Ҳозиргача жамоаларда бир мартадан хавфли вазият юзага келди. 

28. Карвахаль ҳамда Кристофер Ленц тўқнашиб кетишди.

24. Йеспер Линдстрём дарвоза томон кучли зарба берди, Куртуа хавфни бартараф этди. 

17. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Вальверда ўнг қанотдан олдинга ўтиб бориб тўпни Бенземага узатди. Карим эса тўпни Винисиусга берди, бразилиялик футболчининг дарвоза томон берган зарбаси дарвозабондан ўтди, аммо ҳимоячи Тута тўпни қайтариб юборди. 

14. ЗАРБА! Даити Камада дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвоза томон зарба берди, Куртуа эса жамоаси жонига оро кирди.

8. Вальверде тўп назоратини ўзига олиб, ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.

3. Баҳс анча хотиржамлик билан бошланди. Жамоа аъзолари тўпни ўзларида сақлаб туриб, ҳужумга чиқиш йўлларини излашмоқда.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Жамоалар бугун мазкур кубокни қўлга киритиш учун майдонга тушадилар:

ЎЙИННИ УШБУ ҲАВОЛА ОРҚАЛИ ЖОНЛИ ТАРЗДА ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика