RU

Последние новости

21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ" 3:1  7 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:40Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки". Таркиблар аниқ!  2 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  1 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  12 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  6 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  5 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1

УЕФА стадионларда қурбонлик қилишни тақиқлади Новости

УЕФА стадионларда қурбонлик қилишни тақиқлади

УЕФА Қарағанданинг «Шахтёр» футбол клубини стадионларда қурбонлик қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

The Guardian нашри сайтидаги хабарга кўра, УЕФАнинг мусобақалар бўйича директори Жоржо Маркетти «Шахтёр» номига йўллаган мактубида, агар янги қурбонликлар амалга ошириладиган бўлса, клубга нисбатан жазо чоралари кўрилиши мумкинлигини билдирган.

Маркеттининг ёзишича, бир қатор урф-одат ва маросимлар одамлар тасаввурига сингиб кетган бўлиши мумкин, бироқ бу ҳолат ушбу маросимларни футболга ҳам алоқаси бўлиши кераклигини билдирмайди. «Майдонда ёки стадионда қурбонлик қилиш мутлақ ўринсиз ва бунга йўл қўйилмайди», – дея хулоса қилган УЕФА директори.

УЕФА «Шахтёр»га нисбатан огоҳлантиришларини «Жониворлар билан этикага оид муносабатда бўлиш тарафдорлари» (PETA) ташкилоти футбол стадионларида жониворларни маросим доирасида қурбон қилишни тақиқлаш ҳақидаги талабидан сўнг чиқарган.

PETAнинг мурожаати Шотландиянинг «Селтик» жамоасига қарши ўйин олдидан Остонадаги стадионда қўй қурбонлик қилингани маълум бўлганидан сўнг эълон қилинган эди. 20 август куни ўтказилган ўйин 2:0 ҳисобида Қозоғистон клуби ғалабаси билан якунига етган.

Жавоб ўйини олдидан «Шахтёр» бош мураббийи Виктор Кумиковдан, жамоа ўйинчилари ва мураббийлари яна қўй сўйиш нияти бор-йўқлиги ҳақида сўрашди. Кумиков: «Ҳа, эҳтимол», – деб жавоб берди. Қозоқлар қўйни қаердан топишмоқчи эканлиги ҳақидаги саволга мураббий, Шотландияда қўйлар кўплиги ва бу борада муаммо юзага келмаслигини айтиб ўтган.

Жавоб ўйини 28 август куни Глазгода бўлиб ўтади. Агар ўйин қарағандаликларни қониқтирадиган ҳисобда якунига етса, «Шахтёр» Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиққан Қозоғистоннинг илк жамоасига айланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика