УЕФА Неймарни жазолаши мумкин
13 мар 2019 22:33
Новости
УЕФА Неймарни жазолаши мумкин
ЕЧЛнинг 1/8 финал ПСЖ ва МЮ ўртасидаги жавоб учрашувидан (1:3) сўнг, мазкур баҳсда жароҳат сабаб қатнашмаган бразилиялик ҳужумчи Неймар ўйинни бошқарган ҳакамларни ҳақорат қилгани учун УЕФА томонидан дисквалификация қилиниши мумкин.
Гап шундаки, футболчи “қизил иблислар”нинг пенальтидан урилган учинчи голидан норози бўлган. Унинг фикрича, ушбу вазиятда пенальти бўлмаган.
“Бу шармандалик. Видеотакрорларга 4 нафар ҳеч нарсани тушунмайдиган ҳакамлар қўйилган. Ҳеч нарса бўлмади. Футболчи бу вазиятда қўлини олиб қочиши иложсиз эди.” – дея саҳифасига ёзган бразилиялик футболчи.
УЕФА Неймарга нисбатан суриштирув ишларини бошлаган. Тахминларга кўра у мусобақа регламентининг 31 бандига мувофиқ битта ўйиндан то 3та ўйингача четлатилиши кутилмоқда.
Комментарии