RU

Последние новости

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  7 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

"Удинезе" билан ўйиндан аввал ҳам Роналду қолишига ишончимиз комил эди" Новости

"Удинезе" билан ўйиндан аввал ҳам Роналду қолишига ишончимиз комил эди"

"Ювентус"нинг янги спорт директори Федерико Керубини Tuttosport"га катта интервью берди.

Эътиборингизга унинг энг муҳим жойлари таржимасини тақдим этамиз.   

️"Бизда янги лойиҳа мавжуд – таркибни ёшартиришни мақсад қилганмиз. Аввал жамоада "оғир вазнли", улкан тажрибага эга футболчилар бўларди, энди урғуни мураббий аста-секин ривожлантириши зарур бўлган футболчи салоҳиятига берамиз. Асосий мақсад ўзгармайди – фақат ғалаба, шунчаки бошқа йўл билан".

️"Биз Примаверадан чиқаётган футболчилар ҳеч қаерга ижара кетмай, тўғридан-тўғри асосий таркибга қўшилиши истаймиз. Альваро Мората фаолияти бунга идеал мисол бўла олади.


У Кастильяда ўйинларини давом эттирганида ҳам асосий жамоа сафида ҳам майдонга тушарди. Шанба куни у "Реал" захирасида қолса, якшанба куни – Кастилья сафида майдонга тушарди. Шунга ўхшаш тизим бошқа қатор мамлакатларда қўлланилади".

️"Келажаги бор, салоҳиятли футболчилар – ҳеч ким танимайдиган ўсмирлар эмас, маълум даражага етган, турли терма жамоалар ўйинчиларидир. Охирги катта қадам, энг муҳим босқичдан ўтиши зарур бўлган иқтидорлар".

️"Биз қанча маблағни трансферларга сарфлашимиз мумкинлигини биламиз ва кейинги трансфер ойналари учун режа ишлаб чиқиб бўлганмиз. Бироқ, албатта бозордаги вазиятга, воқеалар ривожига қараймиз. Асосийси – бу ёш футболчиларни харид қилиш".

️"Биз Холандни "Мольде"далигидаёқ сотиб олмаганимиздан афсусланмайман десам, аҳмоқлик бўлади. Лекин ёш футболчиларни янги жамоасига қўшилиб улгурмай, ижарага кетиши мумкинлиги ташвишга солади. "Ювентус" варианти унга қолган таклифлар орасида нисбатан камроқ қизиқиш уйғотган".


️"Кайо Жорже бизнинг янги стратегиямизга жуда мос тушади. У улкан салоҳият соҳиби ҳисобланади. Бизда эса уни дарҳол асосий жамоага рўйхатдан ўтказиш ва майдонга тушириш имконияти мавжуд. Биз яна бир ёш футболчи (2002 йил) – Ихаттеренани харид қилдик. Аммо ҳозир унинг позициясида рақобат жуда кучли. У бошқа қитъадан келгани йўқ, етарлича ўйин амалиётига эга, шунинг учун у ўсиши учун ўйнаши зарур, бунинг учун ижара яхши вариант. Кайо эса биз билан ўсиши мумкин, жамоамизаҳда Европа футболига мослашиши мумкин".

️"Биз Роналдуни олиб қола олмасдик. Баъзи қарорларни муҳокама қилиб бўлмайди. Клуб исталган футболчидан муҳимроқ ва бу тўғри йўл бўлмасди. Клуб келажаги учун ҳам чалғимаслик, бор эътиборни мақсадга қаратиш зарур эди. Савол Роналдуни ўрнини қандай тўлдириш борасида эмасди, биз шунчаки бир қадам олдинроқни кўриш, келажакни тахмин қилиб, Криштианунинг шартнома муддати якунланганида қандай йўл тутардик, деган саволга жавоб топиш керак эди".

️"Биз Роналдуни Кинга алиштирмадик. Роналдуни алиштириб бўлмайди. Унинг кетиши – CR7"нинг "Юве"даги даври якунланганини билдиради. Энди янги давр бошланмоқда ва Киннинг хариди янги стратегиямизга мос келарди. Биз "Ювентус"да клуб тарбияланувчилари учун ҳам имкониятлар етарлилигини кўрсатмоқчимиз. Бу Роналдунинг кетиши сабаб шошилинч қабул қилинган қарор эмас".


"Удинезе" билан ўйиндан аввал биз Роналду қолишига ишончимиз комил эди. Бироқ бу вазиятнинг охири бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди – у қарор қабул қилди. Биз уни қолишга мажбурлолмасдик. Президентимиз айтганидек: "Бизнинг тарихимизни буюк футболчилар, мураббий ва функционерлар ёзган, аммо клуб – энг қадрлиси". Роналдуга ҳурматни сақлаган ҳолда – унинг вазиятида ҳам принциплар ўзгармади".

"Аллегри – лойиҳамиз учун энг маъқул номзод. У клубни жуда яхши билади, ҳар бир детални эътибордан четда қолдирмайди ва футболчилар кучайиши учун замин яратади".

️"Биз Дибала билан шартномани узайтиришни истаймиз. Бу биринчи навбатда Аллегрининг истаги. Мен хотиржамман. Дибала – лойиҳа марказида. Бироқ бу у "Ювентус"ни бир ўзи ортидан эргаштириши зарур дегани эмас".



️"Нега биз Доннаруммани сотиб олмадик? Бизни дарвозабонимиз бор ва унга тўлиқ ишонамиз. Шу сабаб янги кипер олиб келиш устувор вазифа эмасди. Биз ПСЖ қилган иш мақсадга мувофиқ эмас, деб ўйладик – энди уларда иккита топ даражадаги дарвозабон бор".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика