RU

Последние новости

10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  1 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  2 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  2 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  2 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  9 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  11 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2

Учта ўйинда -11та гол. Ҳаммаси тасодифми? Новости

Учта ўйинда -11та гол. Ҳаммаси тасодифми?

Негадир Суперлигада "Металлург" ва "Пахтакор"нинг ўзаро ўйинлари энг зерикарли баҳс бўлиб қолмоқда.

Масалан, кеча Бекободдаги учрашув ҳам унчалик қизиқ кечмади. Кўриб одамнинг уйқуси келади. Асосан бир жамоа ўйнади: "Пахтакор". "Металлург" эса иштиёқсиз, гўёки мағлубиятга тайёрдек ҳаракат қилди.

Бу жамоалар ўртасидаги аввалги иккита баҳс ҳам фақат бир жамоанинг устунлигида ўтганди. Биринчи босқичнинг биринчи даврасида "Пахтакор" Бекободдан 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. Ўз майдонида эса 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Кеча ҳам меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Хуллас учта ўйинда "Металлург" бирорта ҳам тўп кирита олмай, ўз дарвозасидан 11та гол ўтказиб юборди. 

Суперлига зўр ўтяпти деймиз-у, лекин мана шундай ўйинлар чемпионат савиясига соя солади. "Металлург" бошқа жамоалар келганда бор кучини ташлайди. Бу жамоа биринчи босқичда ўз майдонида "Локомотив"ни 2:0 ҳисобида ютганди, "Насаф", "Бунёдкор", "Навбаҳор" клублари билан дуранг ўйнади, "Бухоро"ни ҳам ютган, аммо нима учундир "Пахтакор" борса "жангсиз" таслим бўлади. 

Иккинчи босқич бошлангач, "Металлург" "Локо"га қарши биринчи баҳсда тиш-тирноғи билан курашди. Лекин барибир маҳорат ўз сўзини айтиб, "Локо" кичик ҳисобда ютиб кетди. Кейинги тур "Навбаҳор" майдонига борган "Металлург" яна бор кучини ташлаб 0:0 ҳисобини сақлаб қолди. Аммо уйида "Пахтакор"га қарши овоз чиқармай жимгина ўйнади. 

"Металлург"нинг мақсади бир амаллаб кучли олтиликка кириб олиш эди. Жамоа буни уддалади ҳам. Ўз майдонида "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг сафарда АГМКга қарши баҳс кутиб турарди. Буёқда "Қўқон-1912" ҳам юқори олтиликка ҳаракат қилаётганди. Аммо қўқонликлар сафарда "Нефтчи"га ютқазиб қўйишди. "Металлург" эса Олмалиқда АГМКни 3:2 ҳисобида енгишнинг уддасидан чиқди. Лекин негадир бу ўйин ТВ орқали намойиш этилмади. 

"Металлург" ғалати жамоа. Ҳамма билан тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қилади. Аммо "Пахтакор" дуч келганда "жим" бўлиб қолади. "Металлург" ўз майдонида шу пайтгача 4 марта мағлуб бўлган. Иккита ғалаба "Пахтакор"га тегишли ва тўплар нисбати 8-0. Бу тасодифми? АГМК билан "Локомотив" эса зўрға 1:0 ҳисобида ютиб кетган. "Металлург" "Пахтакор"дан ижарага футболчилар (Андреев, Исматуллаев, Ўринбоев, Нуруллоев, Отахонов) олганини ва бу футболчилар "Пахтакор"га қарши ўйнамаслигини ҳам биламиз. 

Майли, ижара шартлари ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига боғлиқ дейлик. Хўп, шунча футболчининг майдонга тушмаслиги бошқалар учун имконият бериши керак эмасми? Лекин "Металлург" ақлли. Жон койитиб бошқа футболчиларни "Пахтакор"га қарши жиддий тайёрлашга ҳаракат қилмайди. Қайтанга "муҳим" ўйин олдидан Зафар Тўраев билан Зоҳид Абдуллаев тўртинчи сариқ карточка олишни маъқул кўришади. Чунки улар учун ундан кейинги тур муҳим. "Металлург" навбатдаги турни ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши ўтказади. Андрей Шипилов  "Бунёдкор"ни енгиш учун бор кучни ишга солади. Ахир кимдир йўлни "тозалаб" туриши керак-ку.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +66   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика