RU

Последние новости

12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  0 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  1 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  4 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  5 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3

Учта ўйин қолдирилдими, демак таркиб маълум. У қачон эълон қилинади? Новости

Учта ўйин қолдирилдими, демак таркиб маълум. У қачон эълон қилинади?

Бугун Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган учта ўйин номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида хабар чиқди.

Ушбу хабарга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан ортиқ футболчиларнинг чақирилиши муносабати билан 25-26 август кунларида бўлиб ўтиши керак бўлган қуйидаги ўйинлар номаълум муддатга қолдирилди:

«Пахтакор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак);
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Насаф» (Қарши);
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент)

Бундан келиб чиқадики мана учрашувларда иштирок этиши керак бўлган клублардан камида уч нафардан футболчи терма жамоага чақирув олган. Демак Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби маълум.

Жанубий Корея терма жамоаси устози ҳам, 25 август куни Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказадиган Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи ҳам бизга қарши таркибларни эълон қилиб бўлишди.

ПФЛ сайтида олий лиганинг учта учрашуви қачон бўлиб ўтиши ҳақида маълумот кейинроқ берилади деб аниқ қилиб ёзиб қўйилган. Энди фақат битта савол қолади, терма жамоа таркиби қачон эълон қилинади? Халқ шуни кутмоқда...

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика