RU

Последние новости

23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  19 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58

Учрашув олдидан. "Иштиёқ ва интилиш кучли бўлган жамоага омад кулиб боқади" Новости

Учрашув олдидан. "Иштиёқ ва интилиш кучли бўлган жамоага омад кулиб боқади"

Бугун Coca Cola Суперлигада 8-турнинг навбатдаги ўйини бўлиб ўтади.

Олмалиқда мезбон АГМК Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини қабул қилади. Қайсидир маънода турнинг қизиқарли ва муросасиз кечиши кутилаётган ўйини десак муболаға бўлмайди. Биз эса мазкур баҳс олдидан ўз вақтида икки жамоа таркибида тўп тепган дарвозабон, айни пайтда "Нефтчи" дарвозасини қўриқлаётган Акбар Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Фикримча, стадионга ташриф буюрадиган мухлислар жанговар ўйин гувоҳига айланишади. Икки жамоада ҳам яхши савиядаги футболчиларнинг йиғилганлиги ўйинни қизиқарли ўтишини таъминлайди, деб ўйлайман. Гарчи "Бунёдкор" сафида ўз академияси тарбияланувчилари кўп бўлсада, бу уларнинг кучсизлигини англатмайди. Академиядан бирга катта бўлган футболчилар ўртасида бир-бирини тушуниш яхши бўлади. АГМКда эса "Бунёдкор"га нисбатан олиб қараганда тажрибалироқ ижрочилар йиғилганини кўришимиз мумкин. 

Кучлар тенг, дея оламан. Аниқ бир жамоани имкониятини юқори баҳоламайман. Бугун кимда иштиёқ ва интилиш кучли бўлса, ўша жамоага омад кулиб боқади. Ўйлайманки, чиройли ва савияли футбол кўрамиз",- дейди Акбар Тўраев.

Эслатиб ўтамиз АГМК - "Бунёдкор" ўртасидаги учрашув бугун соат 18:50да бошланади. 

Coca-Cola Суперлига. 8-тур

14 май, жума

АГМК – БУНЁДКОР
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Илья Ильин
Назоратчи: Марат Исмаилов
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Оператор: Шерали Жоналиев
Техник мутахассис: Муҳитдин Қамбаров
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.


"Бунёдкор" АГМКни 3та ўйиндан бери юта олмаяпти ёхуд Мақсудов Қосимовга қарши 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика