RU

Последние новости

22:07"Ювентус" ўйинчисини "Аякс"га ижарага беради  0 21:40Суперлига. "Металлург" ва "Локомотив" иккинчи даврани дуранг билан бошлади   19 21:27"Арсенал" собиқ вингери Николя Пепе "Вильярреал" ўйинчисига айланди  0 20:29"Барса" собиқ форварди Брейтуэйт "Эспаньол"ни харид қилмоқчи  0 20:05Назорат ўйини. "Пахтакор" "Олимпик"га 7та гол урди  3 19:29РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Оренбург"ни тор-мор этди, Файзуллаев эса...  8 19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  4 18:228 футболчи шу ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин  0 17:58"Барса" ўйинчиси Роке яна "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 17:23Симонс яна бир мавсумни ижара асосида "Лейпциг"да ўтказади. У бир неча кундан сўнг тиббий кўрикдан ўтади  3 16:58Флик Кантенинг "Барса"га ўтишини блоклаб қўйди. Мураббий ёш ўйинчиларни афзал кўради  15 16:28Моуринью Гюндоганни "Фенербахче"да кўрмоқчи  1 15:54"Ливерпуль" ярим ҳимоячисини 17,5 млн еврога сотмади  2 15:16"Боруссия" форварди Францияга йўл олади  2 14:47Париж-2024. Ўзбекистонлик ҳакамлар ярим финал ўйинини бошқариб боришади  6

U23 Осиё чемпионати. Дастлабки турда Жанубий Кореяга ютқаздик Новости

U23 Осиё чемпионати. Дастлабки турда Жанубий Кореяга ютқаздик

U23 Осиё чемпионатининг дастлабки турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушиб мағлуб бўлди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида бош ҳакам катта саҳнага чиқди. У Отабек Шукуров тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблаб 11 метрли жарима тўпи белгилади. Аслида тўп Отабекнинг бўйнига тегиб қайтганди. Пенальтидан Мун Чанг Жин унумли фойдаланди ва ҳисобни очди - 1:0.

23-дақиқада Игорь Сергеев ҳимоячилар хатосидан фойдаланиши мумкин эди, бироқ унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Тайм сўнггида Жамшид Искандеровда ҳам гол уриш имконият бўлганди, кучсиз зарбани посбон ушлаб олди. 



Иккинчи бўлим бошида Мун Чанг Жин чап қанотдан бошланган ҳужумни ўнг қанотда якунлади, у ўткир бурчакдан дарозамизни ишғол қилди - 2:0.

56-дақиқада 2015 йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган Достонбек Ҳамдамов жарима майдони ташқарисидан туриб чап оёғи билан чиройли гол уриб ҳисобни қисқартирди - 2:1.

72-дақиқада ўйин бош ҳаками Фаҳад Ал Мирдаси майдон марказида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетган Жамшид Болтабоевга дарҳол қизил карточка кўрсатди. 10 киши бўлиб қолган жамоамиз қолган дақиқаларда бошқа гол ура олишмади ва дастлабки турда аламли тарзда мағлубият қабул қилиб олинди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Ироқ олимпиячилари Яманни 2:0 ҳисобида таслим қилишди. 2-турни Ўзбекистон ОТЖ 16 январь куни Ироққа қарши ўтказади. Жанубий Корея эса Яман билан куч синашади.


Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1
13 январь 2016. Доха. "Суҳайим бин Ҳамад" стадиони
Ҳакамлар: Фаҳад Ал Мирдаси, Абдуллоҳ Мутлоқ Ал Шалваи ва Муҳаммад Маки Алабакри (барчаси Саудия Арабистони), Адҳам Муҳаммад Макхамдеҳ (Иордания)
Голлар: Мун Чанг Жин 20 пенальти, 48 - Достонбек Ҳамдамов 56
Жанубий Корея: 1.Ким Донг Жун, 7.Мун Чанг Жин (14.Ли Йонг Жаэ, 76), 8.Ли Чанг Мин (9.Ким Хюн, 87), 20.Хванг Хи Чан, 5.Йеон Жеи Мин, 4.Сонг Жу Хун, 2.Сим Санг Мин, 18.Жин Сеонг Ук (22.Квон Чанг Хун, 59), 3.Ли Сеул Чан, 10.Рю Сеунг Ву, 6.Парк Йонг Ву.
Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 6.Максимилиан Фомин, 4.Жамшид Болтабоев, 6.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 10.Жамшид Искандеров (3.Сардор Раҳмонов, 55), 17.Достон Ҳамдамов (13.Ҳусниддин Ғофуров, 80), 23.Элдор Шомуродов (9.Жалолиддин Машарипов, 67), 11.Игорь Сергеев.
Четлатиш: Жамшид Болтабоев 72

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика