RU

Последние новости

16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  4 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  54 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  2 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  91 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  13

У Буффоннинг вориси бўлиши керак эди Новости

У Буффоннинг вориси бўлиши керак эди

Бу мақомга номзодлар кўп бўлгандир, лекин Сальваторе чиндан ҳам улкан салоҳиятга эга, иқтидорли ва ёш дарвозабон эди.

Германиялик посбон Кевин Трапп ПСЖ клубига эндигина келганда, Златан Ибрагимович унга лақаб топиб қўйиб улгурганди — Адольф. "Агар Трапп Ибра учун Адольф бўлса, демак, у қолганлар учун ҳам Адольф. Златан умуман олганда, Кевинни таҳқирлаш ниятида эмасди. Бироқ бу янги келган футболчи туфайли захирага ўтириб қолган дўсти Сальваторе Сиригу учун олинган ўч эди", — деб хотирлайди "L’Equipe" журналисти. 

2011 йил Сиригу "Палермо"дан ПСЖ томон Италия футболининг келажаги, терманинг бўлажак асосий посбониликка номзод сифатида йўл олди. Сиригу ўшанда 24 ёшда эди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, Лоран Блан асосий таркибга Сиригудан кўра Траппни лойиқроқ деб ҳисоблади. Терма жамоадаги жой эса ҳа деганда Жижжи Буффондан бўшайвермади.

"Мен Сиригуни кўрганда ҳайратда эдим. У менга ёшлигимни эслатиб юборганди", — хотирларди Буффон. Қизиқ ҳолат... Бугунги кунда ПСЖ дарвозасини айнан Жанлуижжи қўриқламоқда. Сиригу эса билдирилган ишончни, умидни оқлолмади ва кутилган даражага чиқа олмади. "Скуадра Адзурра" дарвозасини эса кутилмаганда катта футболга шиддат билан кириб келган ёш йигитча Жанлуижжи Доннарумма эгаллади. Сиригу эса "Севилья" захира ўриндиғини маълум муддат банд этиб ўтиргач, "Осасуна"да омадсиз ярим йилни ўтказди (18 ўйинда 51та гол ўтказиб юборди) ҳамда "сувга тушган мушукдек" Италияга қайтди. 

Тунда "Торино" ўз майдонида "Кьево"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва клуб рекордини такрорлади — олти учрашувда жамоа умуман гол қўйиб юбормаган эди. Сиригу "буқалар" тарихига киришга муваффақ бўлди — дарвозабон 557 дақиқадан буён дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турибди. Бу борада у 1976/77 йиллар мавсумида 517 дақиқа гол ўтказмаган Лучано Кастеллинини ортда қолдирди.

Бу Сальваторенинг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич эмас — 2012/13 йилларда ПСЖ таркибида чемпионат баҳсларида Сальваторе 950 дақиқа умуман гол ўтказмаган. Аммо "Торино"даги бундай кўрсаткич — буткул бошқа масала. Ўзингиз ўйлаб кўринг, Францияда гегемон ҳисобланган ПСЖ дарвозасини қўриқлаш қайда-ю, Италиянинг ўртамиёна жамоаси дарвозасини ҳимоя қилиш қайда? Агар янги мавсум бошида топ-жамоаларга яхши посбон керак бўлса (бу борада биринчи навбатда "Рома" хаёлга келмоқда), улар Сиригуга эътибор қаратишлари лозим. Ахир дарвозабон эндигина 32 ёшда.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика