RU

Последние новости

08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  0 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  2 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  29 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  3

U-23 Осиё чемпионати сабаб Суперлига 11-туридаги икки ўйин қолдирилди Новости

U-23 Осиё чемпионати сабаб Суперлига 11-туридаги икки ўйин қолдирилди

Уч кун аввал Ўзбекистон футбол ассоциацияси Суперлига футбол клубларига хат йўллаб, Ўзбекистон U-23 термасига жалб этилган футболчилар номини ошкор қилди.

Маълум бўлдики, Темур Кападзе жамоасида “Пахтакор”нинг тўрт ҳамда “Насаф”нинг уч нафар футболчиси бор.

Терма йиғини 20 май санасидан старт олиши кўрсатиб ўтилган. Бироқ бу вақтдан бошлаб то қитъа чемпионати стартига қадар Суперлига клублари яна икки турда майдонга тушишлари аввалдан бегилаб қўйилганди. Умуман олганда тақвим ЎФА тақдим этган ишчи режа асосида ишлаб чиқилган. Шу режа асосида аввалдан “Олимпик” футбол клубининг икки учрашуви Осиё чемпионатидан кейинга қолдирилган.

Регламентга кўра эса миллий ва олимпия терма жамоасига уч ва ундан ортиқ футболчисини юбораётган футбол клублари тур ўйинини қолдиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли. Шундан келиб чиқиб, “Насаф” ва “Пахтакор” клубларининг ўйинларини ташкил қилиш масаласи яна сўроқ остида қолди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клублар билан ўзаро келишган ҳолда терма бош мураббийига таклиф билан чиқди ҳамда икки кундан кейин старт олиши кутилаётган 10-тур учрашувларини сақлаб қолди. Кападзе “Насаф” мазкур турда Хусаин Норчаев хизматидан, “Пахтакор” эса Ҳожимат Эркинов ҳамда Аббос Файзуллаев хизматидан фойдаланишига рози бўлди.

Бироқ бу футболчилар 11-турда барибир ўз клубларига ёрдам бера олмайди. Маълум бўлишича, яқин кунлар ичида U-23 терма жамоаси қитъа чемпионати олдидан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Шундан келиб чиқиб, Coca-cola Суперлига 11-туридан ўрин олган қолган учрашувлар ўз вақтида бўлиб ўтади. “Динамо” — “Насаф” ҳамда “Сўғдиёна” — “Пахтакор” учрашувларининг янги саналари эса кейинроқ эълон қилинади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси олимпия терма жамоасининг кейинги режаларига тўла ойдинлик киритилмагунига қадар танаффусдан кейинги учрашувлар саналарини эълон қилишга шошилмайди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика